my5
all

«Соғлом семизлик» - бу афсона

САЛОМАТЛИК 05.12.2013, 14:16
8657
«Соғлом семизлик» - бу афсона
Канада университетиларидан бирининг ходимлари “соғлом” семизлик ҳақидаги оммабоп афсонани чиппакка чиқарди.

Маълум бўлишича, ортиқча килограммлар аста-секин организмнинг табиий соғлиғини йўққа чиқарар экан.

Олимлар семизликнинг соғлом одамлар учун зарари ва фойдаси ҳақидаги масалага 
бағишланган йирик тадқиқотдан кейин ана шундай хулосага келган. Тадқиқотда 60 мингдан зиёд киши қатнашди. Тўладан келган одамларда асосан қон босими, моддалар алмашинуви ва қондаги қанд моддаси миқдори билан муаммолар учраши аниқланди. Уларда хушбичим инсонларга қараганда мияга қон қуйилиши ва инфарктдан ўлиш хавфи юқорироқ экани ҳам қайд этилади.
“Соғлом семизлик” деган хато фикрнинг пайдо бўлишига шу сабабчики, бунинг салбий оқибатлари бошқа нормал кўрсаткичларда бирданига эмас, балки камида ўн йилдан кейин намоён бўлади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81