my5
all

Роналду Испаниянинг энг қимматли ўйинчисига айланди

СПОРТ 04.12.2013, 17:03
6631
Роналду Испаниянинг энг қимматли ўйинчисига айланди
Испанияда ўтган футбол мавсумининг совриндорлари эълон қилинди.

Мадриднинг “Реал” клубиҳужумчиси Криштиану Роналду  мамлакат чемпионатининг қимматли ўйинчисига айланди.

Ўтган мавсумда Роналду 34 та тўп киритган, голга олиб келган ўнта узатмани амалга оширган ва “Реал” таркибида Примеранинг кумуш медали соҳибига айланган. Ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номи эса Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона”нинг етакчи футболчиси Лионель Мессига насиб этди.  

Охирги ҳафта давомида “Реал” ҳужумчиси сон мушаклари жароҳати туфайли машқ қила олмади ва жамоанинг иккита охирги ўйинини ўтказиб юборди. Бироқ, Роналдунинг сўзларига кўра, у яқин дам олиш кунлари майдонга чиқишга тайёр бўлади.

Бошқа номинацияларда мукофотлар қуйидагича тақсимланди: мавсумнинг энг яхши мураббийси – Диего Симеоне ("Атлетико"), энг яхши дарвозабон – Тибо Куртуа ("Атлетико"), энг яхши ҳимоячи – Серхио Рамос ("Реал"), энг яхши хавбек ва мавсумнинг энг яхши янги ўйинчиси –
Асьер Ильяраменди (ёзда “Реал Сосьедад”дан “Реал”га ўтган), энг яхши ярим ҳимоячи – Андрес Иньеста ("Барселона"). Шунингдек, “Fair-play” индивидуал мукофоти (ҳалол ўйин учун) “Реал” дарвозабони Икер Касильясга, жамоали мукофот эса – Бильбаонинг "Атлетика" жамоасига насиб этди, дея хабар беради "Р-Спорт".

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49