my5
all

“Лукойл” Ўзбекистон нефть-газ комплексига $5 млрд инвестиция киритади

ЖАМИЯТ 04.12.2013, 11:12
2915
“Лукойл” Ўзбекистон нефть-газ комплексига $5 млрд инвестиция киритади
«Лукойл нефть компанияси» очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон нефть-газ комплексига тўғридан-тўғри инвестициялари 3 миллиард 200 миллион АҚШ долларини, жорий йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича эса қарийб 500 миллион долларни ташкил этди.   
 
Бу ҳақда кеча Оқсаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Лукойл нефть компанияси» очиқ акциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперов билан учрашуви пайтида маълумот берилди.
 
Айни пайтда “Лукойл” компанияси Ўзбекистонда учта истиқболли лойиҳани амалга оширмоқда. Хусусан, Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим доирасида Ҳавзак, Шоди, Қўнғирот участкалари ҳамда Қандим конлар гуруҳида геология-қидирув ишлари ўтказилди ва натижада 18,5 миллиард куб метр газ қазиб олинди. Ҳисор ҳудуди конларида олиб борилган ишлар натижасида 368,5 минг тонна нефть ва 2 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинди.
 
“Лукойл” Инвесторлар консорциуми таркибида Орол блоки ҳудудида геология-қидирув ишларини олиб бормоқда. Бу ишлар самарадорлиги қимматбаҳо хомашё қазиб олиш ҳажмининг ўсиб бораётганида намоён бўлмоқда.
 
Компаниянинг яқин 5 йилдаги инвестиция дастури қарийб 5 миллиард долларни ташкил этади.
 
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42