my5
all

Ислом Каримов «Лукойл» компанияси президенти билан учрашди

ЖАМИЯТ 04.12.2013, 10:20
3084
Ислом Каримов «Лукойл» компанияси президенти билан учрашди
3 декабрь куни Оқсаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Лукойл нефть компанияси» очиқ акциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
 
Учрашув давомида Президентимиз Ислом Каримов геология-қидирув ишларининг самарали амалга оширилиши «Лукойл нефть компанияси» очиқ акциядорлик жамиятига углеводород захирасини кўпайтириш ва юксак ҳамкорлик салоҳиятига эга ишончли шерик мавқеини мустаҳкамлаш имконини берганини таъкидлади.

Қандим конлар гуруҳини ўзлаштириш ва газни қайта ишлаш заводини қуриш консорциумини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ҳамкорликнинг энг устувор йўналишларидан ҳисобланади, дея хабар беради ЎзА.

Хусусан, учрашув чоғида Бухоро вилоятида газни қайта ишловчи замонавий заводни лойиҳалаштириш жараёни ва барпо этиш масалалари муҳокама этилди. Устюртдаги конларда ҳамкорликни фаоллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
 
Учрашувда 2014-2020 йилларда Бухоро-Хива ва бошқа ҳудудлардаги конларда қатор йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши узоқ муддатли шерикликка янги суръат бағишлаши таъкидланди.
 
Шунингдек, “Лукойл” компанияси И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга катта эътибор қаратаётгани таъкидланди. Ушбу олий ўқув юрти битирувчилари – юқори малакали ёш мутахассисларга жаҳон углеводородлар бозоридаги етакчи компанияларда талаб катта.
 
Вагит Алекперов давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун ва «Лукойл нефть компанияси» очиқ акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон нефть-газ тармоғидаги фаолияти натижаларини юксак баҳолагани, шунингдек, ўзаро манфаатли ва кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди. Меҳмон ўзи раҳбарлик қилаётган компания ўзбекистонлик шериклар билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.  

 
«Лукойл» компанияси Ўзбекистон ёқилғи-энергетика тармоғидаги йирик инвесторлардан биридир. Компания раҳбарияти ҳамкорлик муваффақиятларини, аввало, мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити, иқтисодий барқарорлик кафолатлари ва асосий тармоқларнинг катта имкониятларида деб билади. 
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42