my5
all

Ўзбекистонда гепатит А билан касалланиш сони ортмоқда

ЖАМИЯТ 03.12.2013, 15:39
2153
Ўзбекистонда гепатит А билан касалланиш сони ортмоқда
- Бунинг ажабланарли томони йўқ, деярли ҳар йили шундай ҳолат такрорланади, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария, эпидемиология назорати маркази бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова.

Бошқарма вакилининг UT нашрига берган маълумотларига қараганда, айни дамда гепатит А билан касалланишни олдини олиш мақсадида шифокорлар аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.

Ишончли ҳимоя сифатида ушбу гепатит турига қарши эмланиш, юқори ҳарорат ва тана уюшишида зудлик билан шифокрга мурожаат қилиш ва унинг тавсияларига риоя этиш тавсия этилади. Касалликни олдини олишнинг энг яхши воситаси шахсий гигиена қоидаларига риоя этишдир.

Darakchi.uz мазкур гепатит турига эмлаш воситаси нархи билан қизиқиб, шаҳардаги вакцина марказларидан бирига мурожаат қилди. Суриштирганимизда ушбу эм дорининг Бельгияда ишлаб чиқарилгани мавжудлиги ва унинг нархи 95000 сўм эканлигини аниқладик. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49