my5
all

Россия “ЖЧ-2018”га 20 миллиард доллар сарфлайди

СПОРТ 03.12.2013, 12:57
2884
Россия “ЖЧ-2018”га 20 миллиард доллар сарфлайди
"Россия-2018" ташкилий қўмитасининг бош директори Алексей Сорокиннинг сўзларига кўра, футбол бўйича жаҳон чемпионатига 660 миллиард рубль (19,8 миллиард доллар) сарфланади.

Унинг қайд этишича, ушбу сумманинг катта қисми  мундиал ўйинлари ўтказиладиган
шаҳарлардаги инфратузилмани яхшилашга йўналтирилади.

"Харажатларнинг катта қисми – бу инфратузилмага йўналтириладиган маблағлардир, – дейди Сорокин. – Жаҳон биринчилигига тайёргарлик дастури доирасида амалга оширилаётган инфратузилмавий лойиҳаларнинг катта қисми шундоқ ҳам рўёбга чиқарилган бўларди. Сўз аэропортлар терминаллари, шаҳарларга кириш йўллари, метро бекатлари ва бошқалар ҳақида бормоқда. Фақат жаҳон чемпионати учунгина қуриладиган ва турнир
якунланганидан кейин кераксиз бўлиб қоладиган иншоотнинг ўзи йўқ”. 

Ташкилий қўмита раҳбарининг сўзларига кўра, 100 миллиард рублга яқин маблағ (3 млрд доллар) Самара, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Саранск, Волгоград, Екатеринбург ва Калининград шаҳарларида еттита стадион қурилишига сарфланади.

Қайд этиб ўтамиз,футбол бўйича олдинги жаҳон чемпионталари ўтказувчи-мамлакатга анча арзонга тушган. Хусусан, 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатига
3,5 миллиард доллар сарфланиб, турнир тўрт миллиард доллар маблағ олиб келганди. Келаси йили Бразилияда бўлиб ўтадиган чемпионатга эса 13,3 миллиард доллар сарфланиши режалаштирилган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49