my5
all

«Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенцияни ратификация қилиш масалалари муҳокама этилди

ЖАМИЯТ 03.12.2013, 10:15
4773
«Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенцияни ратификация қилиш масалалари муҳокама этилди
2 декабр куни пойтахтимизда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Имконияти чекланган инсонлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Тадбир 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни арафасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилди, дея хабар беради ЎзА.
 
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, экспертлар ҳамжамияти, шу йўналишда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар ходимлари иштирок этди.
 
Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган фуқароларни тиббий-психологик ва ижтимоий реабилитация қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, зарур дори-дармон ва протез-ортопедия воситалари билан таъминлаш, ишга жойлашишга кўмаклашиш, меҳрибонлик уйларини таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлари муҳим ўрин тутаётгани эътиборга лойиқдир. Масалан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузурида ўтган йили ташкил этилган Имконияти чекланган инсонлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашининг асосий вазифаси БМТнинг “Ногиронлар хуқуқлари бўйича” конвенциясини ратификация қилиш бўйича миллий ҳаракат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда давлат ва жамоат ташкилотлари саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдан иборат.

 
Мазкур конвенция 21 асрда инсон ҳуқуқлари бўйича дастлабки шартнома бўлиб, унда имконияти чекланган инсонлар мурувват кўрсатиладиган объект эмас, балки ҳуқуқ ва эркинликларга эга, фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда жамият ҳамда давлатни ривожлантиришнинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари ҳисобланган шахслар экани эътироф этилган. Мазкур ҳужжатнинг ратификация қилиниши имконияти чекланган инсонларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш учун қўшимча кафолатлар яратади.
 
Маслаҳат кенгаши ташкил этилганидан буён нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ҳамкорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини муҳокама этиш, қўшма фаолият режаларини ишлаб чиқиш, ахборот алмашиш бўйича йиғилишлар ўтказиб келмоқда. Ўтказилган шундай олти ишчи йиғилишида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат ташкилотларининг юздан ортиқ вакили қатнашди. Йиғилишлар доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат органлари билан биргаликда юқорида қайд этилган конвенцияни ратификация қилишга босқичма-босқич тайёрлаш учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
 
Бу галги йиғилишда БМТнинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенциясини ратификация қилиш бўйича миллий ҳаракат режаси лойиҳасининг асосий қоидалари тақдим этилди. Иштирокчилар мазкур конвенцияни ратификация қилиш учун халқ таълими, транспорт ва йўл инфратузилмаси, архитектура ва қурилиш, соғлиқни сақлаш, бандлик ва бошқа турли соҳаларда қулай шароитлар яратишга оид қатор масалаларни ҳам кўриб чиқди.
 
Йиғилиш натижалари бўйича БМТнинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенциясини ратификация қилишга босқичма-босқич тайёрлаш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49