my5
all

“Соғлом авлод учун”дан навбатдаги ҳайрия тадбир

ЖАМИЯТ 02.12.2013, 16:44
1992
“Соғлом авлод учун”дан навбатдаги ҳайрия тадбир
2 декабрь куни “Соғлом авлод учун” ҳайрия жамғармаси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги 15 нафар имконияти чекланганлар учун хайрия тадбир ўтказди.
 
Тадбир “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган бўлиб, унинг доирасида ногиронлар учун махсус ногиронлик аравачалари ва оёқ-кийимлардан иборат совғалар топширилди.

Тақдим этилган ногиронлик аравачалари АҚШнинг “Амери Керс” халқаро ташкилоти томонидан юборилган.
 
“Соғлом авлод учун” жамғармаси мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, сан-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49