my5
all

Бразилиялик чақалоқларга “ЖЧ-2014” тўплари берилади

СПОРТ 02.12.2013, 16:00
2137
Бразилиялик чақалоқларга “ЖЧ-2014” тўплари берилади
Бразилияда 3декабрь куни туғилган болаларнинг ота-оналари 2014 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий тўпларини бепул олиши мумкин.

Сешанба куни келаси йил ёзда турнирпайтида фойдаланиладиган тўпнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Ушбу акция спорт анжомларини ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси томонидан жаҳон биринчилиги бўлиб ўтадиган 12 та ташкилотчи шаҳарда ўтказилмоқда.

Ота-оналар фазандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини тақдим этган ҳолда тўпларни бепул олиши мумкин. Ушбу маркетинг акцияси “ҳар бир бразилиялик бола оёқларида тўп билан туғилади” деган иборага асослангани қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз,Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати 2014 йил 12 июнидан 13 июлига қадар ўтказилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42