my5
all

Жиззахда илк нодавлат таълим муассасаси ишга тушди

ЖАМИЯТ 02.12.2013, 12:59
3574
Жиззахда илк нодавлат таълим муассасаси ишга тушди
Муассаса ўз фаолиятини давлат таълим стандарти асосида ташкил этади.

2013-2014 ўқув йилида Жиззахда бу борада илк қадам қўйилди. Янги ўқув йилидан эътиборан Жиззах шаҳрининг Халқобод маҳалласида вилоятдаги илк нодавлат таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят хокимлиги расмий ахборот портали хабар беради.
 
Таълим муассасаси мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улардаги билим ва жисмоний маданиятга бўлган интилишни янада кучайтириш билан шуғулланади,— дейди жамоа директори Шоира Бердиёрова. —Шу мақсадда 3-синфдан 9-синфгача бўлган ўкувчиларни август ойида бўладиган имтиҳон асосида қабул қиламиз. Айни вақтда ўқувчилар мактабдаги дарслардан сўнг бизда математика, физика, тарих, инглиз ва рус тиллари бўйича билимларини янада мустахкамламоқдалар, жисмоний тарбиядан маҳоратларини оширишмоқда.
 
Нодавлат таълим муассаса фаолият бошлаши натижасида 12 нафар киши иш билан таъминланди. Янги ўқув муассасада кам таъминланган оилаларнинг болалари учун барча машғулотлар бепул олиб борилади. Муассасада таълим олаётган 160 нафар ўқувчининг 43
нафари кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42