my5
all

IFC "Ҳамкорбанк"ка $15 млн. кредит ажратди

ЖАМИЯТ 02.12.2013, 10:23
2129
IFC "Ҳамкорбанк"ка $15 млн. кредит ажратди
Халқаро молия корпорасияси (IFC) "Ҳамкорбанк" очиқ акциядорлик-тижорат банкига 7,5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этди.

Шу муносабат билан куни кеча пойтахтимиздаги Халқаро бизнес марказида мазкур кредит линиясининг ажратилиши юзасидан келишув битимини имзолаш маросими ўтказилди, деб [url=http://hamkorbank.uz/]хабар беради банк матбуот хизмати.

Тадбирда "Ҳамкорбанк" ОАТБ бошқаруви раиси Олмахон Тўражонова ҳамда халқаро молия корпорациясининг Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада молиявий бозорлар ва хусусий капитал жамғармалари бўйича департаменти директори Офтоб Аҳмад иштирок этди.

- Ажратилаётган инвестисион қўйилмалар Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг янада ривожланишига кўмаклашишга қаратилган, - дейди Офтоб
Аҳмад. - Маҳаллий банклар билан олиб бораётган узоқ муддатли ҳамкорлигимиз самарасида мамлакатнинг чекка минтақаларидаги кичик бизнес субъектлари ва аҳолини зарурий молиявий маблағ билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон банк тизими учун илғор халқаро тажриба билан ўртоқлашиш имконини бермоқда.

Яқин вақтлар ичида "Ҳамкорбанк"ка умумий қиймати 15 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кредитнинг қолган қисмини тақдим этишни режалаштирганмиз. Бугун айнан биринчи босқич сифатида ушбу кредитнинг дастлабки ярмини ажратиш юзасидан келишувга эришилди.

"Ҳамкорбанк" ОАТБ бошқаруви раиси Олмахон Тўражонова ушбу келишув "Ҳамкорбанк"нинг IFC билан амалга ошириб келаётган узоқ йиллик ҳамкорлигининг навбатдаги муҳим босқичи саналиб, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини жадал ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини ташкил қилишда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42