my5
all

Сан-Паулуда “ЖЧ-2014” учун қурилган майдон томи қулаб тушди (ФОТО)

СПОРТ 29.11.2013, 16:18
2577
Сан-Паулуда “ЖЧ-2014” учун қурилган майдон томи қулаб тушди  (ФОТО)
Сан-Паулу шаҳрида2014 йил Бразалияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати учун қурилаётган “Итакеран” стадиони томининг бир қисми қулаб тушди. Фалокат
натижасида икки киши – кран машинисти ва юк машинасининг ҳайдовчиси ҳалок бўлган.



Сан-Паулу маъмурияти, “Коринтианс” клуби раҳбарияти ва бош пудратчи ҳисобланган "Одебрехт" холдинги ташаббуси билан бошланган дастлабки тергов маълумотларига кўра,
томнинг қулашига темир конструкцияларнинг охирги модулини монтаж қилиш пайтида
фойдаланилаётган минора кранининг йиқилиши сабабчи бўлган. 



Воқеа натижасида стадионнинг фасад ва трибуна қисмлари ҳамда томнинг бир қисми шикастланган.



Гувоҳларнинг сўзларига кўра, агар фалокат тушлик пайтида юз бермаганида, қурбонлар сони
кўпроқ бўлиши мумкин эди.



"Коринтианс" клуби ҳалок бўлганларнинг оиласига таъзия билдириб, етти кунлик мотам эълон
қилди. Шунингдек, ФИФА раҳбарияти ҳам ҳамдардлик сўзларини айтиб ўтди.




Қайд этиб ўтамиз, “Итакеран” стадиони қурилиши 2011 йил июнида бошланган бўлиб, режага кўра шу йил декабрь ойида якунланиши лозим эди. У “Коринтианс” клубининг уй майдонига
айланиши кўзда тутилганди – “Коринтианс аренаси” номи ҳам шундан келиб чиққан. mЭслатиб ўтамиз, 2014 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиши ва биринчи ўйини бу ерда июнь ойида бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49