my5
all

Стадионлар қурилиши «ЖЧ-2014»га қадар якунланмаслиги мумкин

СПОРТ 28.11.2013, 12:43
2667
Стадионлар қурилиши «ЖЧ-2014»га қадар якунланмаслиги мумкин
Бразилияда 2014 йили бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига қадар спорт объектларини қуриб битказиш ишлари якунланмаслиги мумкин.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) стадионлар ўз муддатида топширилиши кераклигини ва ён босишлар бўлмаслигини билдирди.

Сўнгги муддат сифатида жорий йил охири қилиб белгиланди, бироқ бир нечта майдонлар қурилиши жадвалдан анчагина ортда қолмоқда. Масалан, Куябедаги стадион фақат февралда
ёки мартда топширилиши мумкин. Чекка провинцияда жойлашган спорт майдонида ҳамон футбол стадиони, томошабинлар учун ўриндиқлар ва том йўқ, дея хабар беради ВВС.
ФИФА қоидаларига кўра, намунали ўйинларни ўтказиш кераклиги инобатга олинадиган бўлса, Куяба учун жуда жиддий вазият юзага келмоқда.

Мамлакат шимолидаги Манаус шаҳрида эса Пекиндаги машҳур “Қуш уяси” стадионини эслатувчи майдон қурилиши якунланяпти. Бироқ бу лойиҳа ҳам сезиларли даражада жадвалдан ортда қолмоқда. Қурувчилар бу ерда кеча-кундуз ишлашга мажбур бўлаётир.
ФИФА чемпионатни ўтказиш учун саккизта стадион бўлишига рухсат берган бўлса-да, Бразилия 12 та футбол майдонини тайёрлашга қарор қилди. Сабаби – ушбу улкан мамлакат аҳолисининг футбол ҳаётидаги энг асосий воқеага бўлган катта қизиқишида.

Шу билан бирга,одамлар давлат маблағларининг стадионларга сарфланаётганидан норози. Йил давомида мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида кўчаларга чиққан бразилияликлар “Жаҳон чемпионати бўлмайди” деган сўзларни такрорлаб намойиш ўтказган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42