my5
all

Вадим Абрамов Қозоғистон клубини бошқаради

СПОРТ 27.11.2013, 16:56
2716
Вадим Абрамов  Қозоғистон клубини бошқаради
Sports.kz интернет нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистон  терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Қозоғистоннинг “Астана” клубини бошқаради.

Яқин кунларда клуб бу ҳақида расмий хабар бериб, мураббийни футболчилар билан таништиради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Вадим Абрамов қўл остида 2011 йилдаги Осиё кубоги ярим финалигача етиб борган.  Аммо, 2012 йил Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Эрон терма жамоаси билан учрашувдаги мағлубиятдан сўнг ўз лавозимидан озод этилган.
 
 
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49