my5
all

Ёш шахматчимиз Туркияда ғолиб

СПОРТ 25.11.2013, 11:28
1868
Ёш шахматчимиз Туркияда ғолиб
Туркиянинг Эскишеҳирида ўзбек шахматчилари битта олтин ва битта бронза медалга сазовор бўлди

14 ва 16 ёшгача шахматчилар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ўзбек шахматчилари битта олтин ва битта бронза медалга сазовор бўлди. 

 
Ўндан зиёд мамлакат шахматчилари қатнашган турнирнинг 14 ёшгача шахматчилар ўртасидаги мусобақасида Ортиқ Неъматов олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради sports.uz. Ёш шахматчимиз турнирда туркиялик Жанберк Кочак, Содиқ Нозикқўл, туркманистонлик Фархан Казимов, озарбайжонлик Исмоил Шоҳалиевни мағлубиятга учратди, ўзбекистонлик Фотиҳ Абдуҳолиқов ҳамда қирғизистонлик Айдар Кенанбоев билан дуранг ўйнади. 
 
16 ёшгача ўсмирлар мусобақасида Алишер Бекмуродов македониялик Мўмин Алиев, озарбайжонлик Фотима Аҳмадова, Элхон Байрамов, ўзбекистонлик Нодирабегим Парпиева ва туркманистонлик Шонепес Мередов устидан зафар қучиб, жамоамиз ҳисобига бронза медаль қўшди. 
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49