my5
all

ЖЧ-2014. Мундиалга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди

СПОРТ 20.11.2013, 18:49
2309
ЖЧ-2014. Мундиалга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди
Европа қитъасида жаҳон чемпионати иштирокчиларини аниқлаш борасидаги саралаш учрашувлари якунига етди. Плей офф босқичида ўзаро кураш олиб борган тўрт жуфтликда ғолиблар номи аниқланди.

Греция терма жамоаси сафарда Руминия билан дуранг ўйнади ва ўз уйидаги 3:1 ҳисобидаги ғалаба туфайли Бразилияга йўлланмани қўлга киритди. Хорватия эса ўз уйида Исландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Драматик кўринишдаги учрашувлар Франция-Украина ва Швеция-Португалия учрашувларида рўй берди. Французлар сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганларига қарамай, ўз уйларида Украинага мутлақо имконият қолдирмадилар ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. 


Швеция-Португалия учрашуви эса том маънода Криштиану Роналду ва Златан Иброҳимовичларнинг қарама қаршилигига айланиб кетди. Бу курашда эса португалиялик юлдуз ғолиб чиқди. Златаннинг дубли Роналдунинг хет триги олдида ожиз бўлиб қолди ва Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди.

<iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/_dRBH28Eurc" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42