my5
all

Асабларни тинчлантиришнинг 10 та усули

САЛОМАТЛИК 20.11.2013, 18:08
41058
Асабларни тинчлантиришнинг 10 та усули
Ҳаёт бизни доим олдинга етаклайди ва кунлар борган сайин жадал ўта бошлайди. Бундай шароитларда стресс муқаррар ҳолатга айланади.

Камайиш ўрнига кўпайиб борадиган иш, уйдаги ташвишлар – буларнинг ҳаммаси кишини мувозанатдан чиқариши шубҳасиз. Бироқ ноумидликка тушманг, асабийлик кайфиятингизни тушириб юбормасин. Асабларни тинчлантиришнинг ўзингизга мос рецептини топинг.
1. Тоза ҳавога чиқинг. Офисда ўтказилган соатлар ва пластик дераза билан тўсилган олам ҳатто стрессга энг чидамли кишиларни ҳам мувозанатдан чиқариши мумкин. Агар ҳаво очиқ бўлса, албатта, кўчада бироз сайр қилиш учун вақт топинг. Бу енгилликни ҳис қилишингизга ёрдам беради. Ҳеч иложи бўлмаса, деразани очинг ва тоза ҳаводан тўйиб нафас олинг.
2. Мусиқа тингланг. Кайфиятингизни кўтарадиган ва сизни бахтлироқ қиладиган севимли таронангизни танланг.
3. Жисмоний машқлар билан шуғулланинг. Тушлик пайтида бошлиғининг сурати туширилган спорт анжомини муштлайдиган японлар эсингиздами? Ана шу японлар дунёдаги энг ишчан одамлар экани энди ҳеч кимга сир эмас, чунки улар асабий зўриқишдан халос бўлишнинг йўлини билади. Ушбу маслаҳат ўтроқ ишда меҳнат қиладиганлар учун жуда яхши. Нима билан шуғулланишни ўзингиз ҳал қиласиз. Бунда йога ҳам, рақслар ҳам, югуриш ҳам ва, ҳатто, ёстиқлар “жанги” ҳам ёрдам беради. 
4. Ширинлик тановул қилиниг. Қанд ҳақиқатан ҳам тинчланишга ёрдам беради. У организмни лаззатланиш гормонини ишлаб чиқишга рағбатлантиради, бу эса асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қанд енгил оғриқсизлантирувчи хусусиятга ҳам эга! Бироқ ширинликларни суистеъмол қилманг, чунки у қувончдан ташқари, ортиқча килограммларни ҳам олиб келади... 
5. Дўстингизга қўнғироқ қилинг ёки шунчаки ичингиздагини кимгадир тўкиб солинг. Ташвиш сабабини бартараф этиш учун баъзида у ҳақда гапириб беришнинг ўзи етарли бўлар экан. Одамларга турмуш қийинчиликларини енгишга ёрдам берувчи психотерапевтлар айнан шу хусусиятдан фойдаланади. Бироқ мутахассисга мурожаат қилиш учун сабаб ҳар доим ҳам жидддий бўлавермайди – шунчаки сизни нима асабийлаштираётгани ҳақида яқин кишингизга гапириб беринг, дарҳол енгил тортасиз.
6. Ҳайвонлар билан ўйнанг. Бизнинг кичик укаларимиз асабларни тинчлантириш каби ноёб хусусиятга эга. Агар уй ҳайвонингиз бўлмаса, мулойим момиқ мушуги ёки кучуги бор бўлган танишингизникига боринг. 
7. Вақтингизни ўзингиз хоҳлагандай қилиб ўтказинг. Ювилмаган идишларни шундоқ ўз ҳолича қолдиринг ва кинога, қаҳвахонага ва шунчаки сайрга чиқинг. Шу тарзда ўзингизга танаффус берасиз, акс ҳолда стрессга учрашингиз аниқ.
8. Шоппинг билан шуғулланинг. Айтгандай, ушбу маслаҳатдан эркаклар ҳам фойдаланиши мумкин. Бунда бирор қиммат буюм сотиб олиш ҳам шартмас. Эркаклар машиналари учун ойнатозалагичлар ёки соқол олиш учун крем танлаши мумкин. Асосийси натижа эмас, балки шоппинг жараёнида ғам-ташвишларни унутишдир. 
9. Кулинг. Комедия фильмлари ва кўрсатувларининг муваффақиятини ниима билан изоҳлаш мумкин? Улар бизга асабларни бўшаштиришга ва кайфиятни кўтаришга ёрдам беради. Кулгу умрни узайтириб қолмасдан, депрессияни даволайди ва стрессдан жуда яхши халос этади. Барча ишларни унутинг, севимли комедиянгизни қўйинг – ўзингизни бошқа инсондай ҳис қилинг. 
10. Совуқ сувга ювининг. Ушбу маслаҳат асабий таранглик даражасини зудлик билан тушириш керак бўлган одамларга мос келади. Қизлар, “пардоз-чи?” деб сўраши мумкин. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ, бўйнингизни ҳўл қўллар билан артинг, қўлларни тирсакларгача сувга солинг. Сув ўзи билан ғам-ташвишларни олиб кетиш ва тинчлантириш хусусиятига эга. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° небольшой проливной дождь
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49