my5
all

Чехиялик теннисчилар Дэвис Кубоги соҳиблари номини ҳимоя қилди

СПОРТ 20.11.2013, 18:06
1499
Чехиялик теннисчилар Дэвис Кубоги соҳиблари номини ҳимоя қилди
Белградда теннис бўйича жамоали норасмий жаҳон чемпионати бўлган навбатдаги Дэвис Кубоги учун ўйинларнинг финал матчи якунланди. 


Сайёранинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович бошчилигидаги Сербия терма жамоаси ўзининг чехиялик рақибларига 2:3 ҳисоб билан ўйинни бой берди. 
Ҳал қилувчи очкони чехларга Радек Штепанек олиб келди, у бешинчи ўйинда Душан Лайовични 6:3, 6:1, 6:1 ҳисоб билан мағлуб этди. 
Бундан олдин Жокович кетма-кет Штепанек ва Томаш Бердихни мағлубиятга учратганди. Бердих эса, ўз навбатида, мезбонларнинг иккинчи ракеткаси Душан Лайовичдан кучлироқ эканини кўрсатди. Шунингдек, чехлар жуфтликлар учрашувларида ҳам ғолиб чиқди.
Шу тариқа, чехлар ўз тарихида учинчи бор ва кетма-кет иккинчи марта ушбу нуфузли мукофотни қўлга киритди. Ўтган йили улар 1980 йилдан буён илк бор энг яхши теннисчилар эканини исботлаганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42