my5
all

Мутахассислар тетиклик учун кузги парҳезни ишлаб чиқди

САЛОМАТЛИК 12.11.2013, 11:38
4019
Мутахассислар тетиклик учун кузги парҳезни ишлаб чиқди
Кузда организмга витаминлар, қуёш нури ва эндорфинлар етишмайди. Шу боис ҳаёт учун зарур бўлган ушбу муҳим компонентлар танқислигини тўлдириш мақсадида биз овқатни, айниқса, зарарли озиқ-овқатларни кўп тановул қила бошлаймиз. Америкалик олимлар кайфият ва қоматга зарар етказмасдан иштаҳани қондиришга ёрдам берувчи оптимал кузги парҳезни ишлаб чиқди. Авваламбор, мутахассислар эътиборни тўғри нонушта қилишга қаратади. Айнан эрталабки нонушта моддалар алмашинувини бошлаб беради ва организмни қувват билан таъминлайди. Кузда ва қишда нонушта тўйимли ва иссиқ бўлиши керак.

Парҳезчилар совуқ мавсумда иштаҳани назорат қилиш учун рационга парранда гўшти, ёғсиз мол гўштини киритишни тавсия этади. Улардаги оқсил мушак массасини ушлаб туради, бироқ организмда ёғ кўринишида йиғилиб қолмайди. Картошкани ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин: крахмал узоқ вақт ҳазм бўлмай туради ва шу боис анча вақтга тўқлик ҳиссини беради. Бунда қайнатилган ёки тоблаб пиширилган картошкани истеъмол қилган маъқул. 
Бўш пайтда эса мутахассислар обруч айлантиришни маслаҳат беради. Буни ҳатто телевизор кўраётган пайтда ҳам қилиш мумкин. Бир соатлик машқлар калорияларнинг анчасини йўқ қилишга, прессни мустаҳкамлашга ва қоринни таранг қилишга қодир.
Кузда ароматерапия жуда фойдали. Эфир мойларидан нафас олиш кайфиятни кўтаради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва иштаҳани бўғади. Хусусан, лимон, ширин аперльсин, грейпфрут, мандарин, қарағай, кипарис каби игнабаргли дарахтлар ва цитрусларнинг ҳиди моддалар алмашинувини тезлаштиради ҳамда очлик ҳиссини камайтиради.
Ярим тунгача ухлашга ётиш керак. Бу пайтда тери ҳужайраларининг чуқур регенерацияси юз беради, организм “гўзаллик гормонлари”ни фаол тарзда ишлаб чиқара бошлайди. Бунинг устига уйқу пайтида организм кун бўйича сарфланган кучларни тиклайди.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° небольшой проливной дождь
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49