my5
all

Олимлар тез тайёрланадиган қонни яратмоқчи

САЛОМАТЛИК 12.11.2013, 10:48
3059
Олимлар тез тайёрланадиган қонни яратмоқчи
Руминиялик олимлар томонидан сув, туз ва оқсилдан ишланган сунъий қон сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтди. Энди у одамларда синаб кўрилади. Олимлар бу борадаги тажрибани 2014-15 йилларда ўтказишга умид қилмоқда. 

Келажакда мутахассислар бир зумда тайёрланувчи қонга эга бўлишлари мумкин. Бунда донорлик қонига қарам бўлмаслик учун сувга асосан туз ва таркибида темир моддаси бўлган гемэритрин оқсилидан иборат аралашма қўшиш керак бўлади, холос. Гемэритрин оқсили бўғимли чувалчангларнинг баъзи бир турларида кислород етказиб бериш функциясини бажаради.
Ҳозирга қадар сунъий қон ишлаб чиқиш борасидаги барча уринишлар муваффақиятсизлик билан якунланаётган эди, деб ёзади “Daily Mail”. Сўнгги пайтларда найчали ҳужайралардан сунъий қон яратиш борасидаги уринишлар истиқболли ҳисобланмоқда. Ҳозир у Францияда одамларда синаб кўриляпти. Бу борадаги тажрибалар бошланғич босқичда бўлиб, ҳозирча натижалар ҳақида гапиришга эрта. Шунингдек, олимлар таркибида темир моддаси бўлган мураккаб оқсил, яъни гемоглобинни тайёрлаш борасида ҳам ишлар олиб бормоқда.    

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49