my5
all

Олимпиада машъаласи очиқ фазога олиб чиқилди

СПОРТ 12.11.2013, 09:58
2014
Олимпиада машъаласи очиқ фазога олиб чиқилди
Олимпиада машъаласи тарихда биринчи марта фазога олиб чиқилди. Афсонавий қуш пати кўринишидаги машъалани ХКС бортидан россиялик космонавтлар фазога олиб чиқди.


Станциянинг ичида эса ўзига хос спорт эстафетаси ўтказилди, унда машъала станциянинг барча ички хоналари орқали олиб ўтилди. Шундан сўнг Олег Котов ва Сергей Рязанскийлар машъала билан бирга очиқ космосга чиқди. Халқаро станция борти ташқарисидаги иш тахминан бир соат давом этди. Станция қопламасига ўрнатилган камера космонавтлар Сочи Олимпиадаси рамзини қандай қилиб бир-бирига бераётганини ва ерликларни қутлаётганини суратга олди. 
Эслатиб ўтамиз, Қишки Олимпиада ўйинлари 2014 йил 7-23 февраль кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42