my5
all

Зинедин Зидан Франция термасининг бош мураббийсига айланиши мумкин

СПОРТ 12.11.2013, 09:55
1915
Зинедин Зидан Франция термасининг бош мураббийсига айланиши мумкин
Агар футбол бўйича Франция терма жамоаси 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг финал турнирига ўтмаса, жамоа бош мураббийси Дидье Дешаманинг ўрнини Зинедин Зидан эгаллаши мумкин.
15 ва 19 ноябрь кунлари ўтказиладиган туташ ўйинларда французлар Украина жамоасига қарши майдонга тушади.
Туташ ўйинлардаги мағлубият Франция футбол федерацияси учун Дешамни ишдан бўшатишга баҳона бўлади, дея қайд этади “ИТАР-ТАСС” агентлиги маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.
Қайд этиб ўтамиз, Дешам Франция терма жамоасига 2012 йилдан буён раҳбарлик қилади. Зидан эса айни пайтда Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийси Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида ишламоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42