my5
all

Австралиялик олимлар саратонни енггани ҳақида маълум қилди

САЛОМАТЛИК 17.08.2013, 08:26
3384
Австралиялик олимлар саратонни енггани ҳақида маълум қилди
Янги Жанубий Уэльс университетининг тадқиқотчилари саратонга қарши янги дорини яратди.

Ушбу мўъжизакор препаратни яратиш учун даставвал олимлар компьютер технологиялари ёрдамида дорининг 25 мингта эҳтимолий вариантини ишлаб чиққан. Уларнинг бири ғаройиб натижаларни берган. 

Натижаларга кўра, ушбу препарат саратон ўсимталарининг барча турларига қарши самарали таъсир кўрсатган, дея хабар беради “МИР24”. Дори оқсилларнинг ҳужайра архитектураси учун жавоб берувчи тропомиозинга таъсир қилади. Ушбу оқсил саратонга чалинган ва соғлом ҳужайраларда турли хусусиятларга эга бўлиб, бу препаратга касал ҳужайраларни нобуд қилган ҳолда, организмга танлаб таъсир қилиш имконини беради. Бунда соғлом ҳужайраларга ҳеч қандай таъсир кўрсатилмайди. 

2014 йил охирида олимлар янги препаратни нейробластомага чалинган беморларда синаб кўришмоқчи.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42