my5
all

​Рўза ҳақидаги 8 саволга 8 жавоб

ҲИДОЯТ САРИ 27.05.2017, 11:13
Теглар: Муборак Рамазон
40123
​Рўза ҳақидаги 8 саволга 8 жавоб

Рўзада ният қилиш

— Рўза тутиш учун қачон ва қандай ният қилиш кераклиги ҳақида маълумот берсангиз.

— Мазҳабимизнинг барча фақиҳлари рамазон ойида ҳар бир кун учун алоҳида ният қилиш кераклигини айтишган (“Фатовойи Қозихон”). Чунки Рамазон рўзасининг ҳар бир куни алоҳида ибодат ҳисобланади. Имом Нажмиддин Насафий рамазонда саҳарликка туриш ҳам рўза нияти ўрнига ўтишини айтганлар. Рамазон рўзасига ҳар куни қуёш ботганидан сўнг ният қилса ҳам бўлади (Сарахсий, “Муҳийт”). Саҳарликка туролмай ухлаб қолган киши, Рамазонга ифторлик пайтида ният қилмаган бўлса, чошгоҳда ҳам рўзасига ният қилса бўлади.

Ҳаво иссиқлигининг таъсири борми?

— Ҳозиргидай иссиқ кунларда (оғир меҳнатда) ишлайдиганлар рўза тутмасалар ҳам бўлаверадими?

— Рамазон ойи жазирамада келса ва уни тутса, ишлаши боис ташналик ё очлик сабабли ақлига зиён етишидан қўрққан одам рўза тутмаслиги мумкин (“Фатовойи Ҳиндия”). У ҳам кейинчалик бир кунга бир кун қазосини тутади.

Нозик паллада-чи?

— Одатда ҳайз кўриш куни рамазон кунларидан бирига тўғри келиб қолган аёл шу куни рўзасини очиб юборса-ю, ҳайзи келмаса, қандай йўл тутади?

— Аёл “ҳайз куним”, дея бошлаган рўзасини бузса ва ўша куни ҳайз келмаса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат лозим бўлади (“Заҳирия”). Яъни, очиб юборган бир кунига бир кун қазо ва каффорат сифатида яна олтмиш кун кетма-кет рўза тутиши керак.

Ҳомиладорлик ва эмизикликнинг ҳукми қандай?

— Мен бир неча йил ҳомиладор ва эмизикли бўлганим учун рўза тутолмадим. Энди ўша кунлар учун фидя берсам бўладими?

— Йўқ. Рўза тутишга кучингиз етар экан, қазо рўза тутиб беришингиз керак бўлади, фидя беришингиз жоиз бўлмайди.

Оғизга кўз ёш кириб кетса...

— Кўз ёши ёки юздан оққан тер оғиз ичига кирса, рўзага таъсир қилмайдими?

— Кўз ёши рўзадорнинг оғзига жуда кам миқдорда, яъни бир ё икки қатра миқдорича кирса, унинг рўзасини бузмайди. Аммо ундан кўп бўлиб, оғизнинг ҳамма жойида унинг шўр таъми сезилса, рўзани бузади. Юздан оққан тер ҳам шунга ўхшаш бир ё икки томчидан кўпи оғизга кирса, рўзани бузади ("Фатавойи ҳиндия", "Хулоса").

Чўмилиш ҳукми

— Маълумки, бу йилги рамазон ёзнинг энг иссиқ кунларига тўғри келади. Рўзадор одам куннинг ўртасида бироз салқинланиш мақсадида устидан сув қуйиб олса бўладими?

— Салқинланиш ниятида устидан сув қуйиш макруҳдир. Агар томоқ ва олд-орқа йўллардан ичга сув кетиб қолса, рўза бузилади.

Рўзадор эҳтиёт бўлиши лозим

— Узр, бироз одобдан ташқари бўлса ҳам, зарурат юзасидан сўрашга мажбур бўлдим: рўзадор одам мустаҳаб қилишда ҳам эҳтиёт бўлиши керак, деб эшитдим, шу тўғрими?

— Аввало бир нарсани тўғри тушуниб олайлик, шариат қоидаларини билиш, дин илмини ўрганиш учун савол бериш одобсизлик бўлмайди. Чунки бу илмлар ибодатларнинг тўғри бажарилиши ва қабул бўлиши учун муҳимдир. Халқ орасидаги машҳур “Шариатда шарм йўқ” деган ибора шу маънода ишлатилади. Энди саволингизга келсак, ҳақиқатда, рўзадор одам мустаҳаб пайтида сувни кўп ишлатмаслиги ва мустаҳаб қилаётганида нафас олмай туриши керак. Акс ҳолда, орқадан ичга сув кетиб қолиши, натижада рўза бузилиши мумкин (“Муҳийт”, “Баҳрур роиқ”).

Ота-онаси норози кишишинг рўзаси...

— Ота-онаси рози бўлмаган кишининг намоз, рўзаси қабул бўладими?

— Динимизда ота-онани норози қилиш у ёқда турсин, раъйларини қайтариш, уларга ёқмайдиган гапларни айтиш ва ҳатто ёнларида “уф” тортишдан ҳам қайтарилган. Уларнинг хизматларида шай туриб, ҳақларига доимо дуо қилиб туришимиз буюрилган. Ҳадиси шарифларда жаннат оналар оёғи остидалиги, ота-онага яхшилик қилиш энг яхши амалларданлиги, отанинг розилиги Аллоҳ таолонинг розилиги, отанинг ғазаби Аллоҳ таолонинг ғазаби экани баён этилган. Борди-ю, ана шундай ҳолат юз берган бўлса, тезлик билан уларнинг кўнгилларини олиб, розиликларига эришиш пайидан бўлиш керак. Бу ҳолат ўқилган намоз, тутилган рўза ва бошқа ибодатлар қабулига таъсир кўрсатмайди. Чунки булар банда зиммасидаги алоҳида-алоҳида вазифалар бўлиб, бажара олмаган бир амали учун ўтаган бошқа ибодатлари қайтарилмайди. Лекин бўйнида банданинг, хусусан, ота-онанинг ҳақини адо қилмай вафот этган одам ҳақдорлар рози бўлмагунича жаннатга кирмайди.

Мақола “Ҳидоят” журнали асосида тайёрланди.

Шарҳлар

Қадр кечаси учун 27 тавсия

11.06.2018, 14:50

Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.Барча мўминлар...
Бугун қадр кечаси: энг буюк тун

11.06.2018, 14:39

Болалигимда, бир сеҳрли кечада лайлак учиб келиши, у учиб ўтаётганда инсон нимани ушласа, ўша нарса олтинга айланиб қолиши ҳақидаги ривоятни эшитганимдаги ҳайрат ва ҳаяжонни ҳозир...
Қадр кечаси: фазилатлари ва аломатлари

07.06.2018, 15:49

Рамазон хусусида биз бандаларга учта мағфират ваъда қилинди. Дастлабкисида “ким Рамазон рўзасини имон ва ажр умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган. Кейингисида “Ким...
Рамазон ойида бўлган тарихий ҳодисалар

21.05.2018, 11:27

Рамазон ойида жуда катта тарихий воқеалар содир бўлган. Шу ўринда muslim.uz нашри улардан айримларини санаб ўтди:Милодий 610 йили, ҳазрати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қирқ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81