my5
all

Рўзанинг шартлари

ҲИДОЯТ САРИ 26.05.2017, 15:59
Теглар: Муборак Рамазон
24444
Рўзанинг шартлари

Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.

Биринчи шарт – зиммага лозим бўлиш шартлари.

Бу шартлар тўрттадир:

1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кундан бошлаб рўза тутади.

2. Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.

3. Балоғат. Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.

Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар:

Бу шартлар иккитадир:

1) Соғлом бўлиш. Бемор кишига рўза тутиш вожиб эмас.

2) Муқим бўлиш. Мусофирга рўза тутиш фарз эмас. У сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.

Учинчи шарт – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари.

Бу шартлар учтадир:

1) Ният. Ниятсиз рўза дуруст бўлмайди.

2) Нифос ва ҳайздан холи бўлиш. Нифос ва ҳайзли бўлатуриб тутилган рўза дуруст бўлмайди.

Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси шаръий кундузнинг ярмидан аввал ният қилиш билан тўғри бўлади.

Маълумки, қилиниши лозим бўлган амални шариатда белгиланган вақтда қилиш «адо» дейилади. Қилиниши лозим бўлган амални белгиланган вақтидан кейин бажариш «қазо» дейилади.

Рамазон рўзасини вақтида тутиш фарз. Агар у вақтида адо қилинмаган бўлса, қазосини тутиш фарз.

Рамазон рўзасини вақтида адо қилиш фарзлигига далил:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деган:

«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, унинг рўзасини тутсин», деган (185-оят).

Рамазон рўзасининг қазосини тутиш фарзлигига далил:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

«Ва сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан», деган (185-оят).

Шунингдек, каффорат рўзалари ҳам вожибдир. Бировни хато, эҳтиётсизлик сабабли ўлдириб қўйган ёки аёлини зиҳор қилган одам бошқа каффоратларни бажара олмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиши вожиб бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Ким (қул) топмаса, бас (қайта) қўшилмасдан аввал икки ой кетма-кет рўза тутсин», деган (Мужодала сураси, 4-оят).

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қасамини бзган кишининг каффорати ҳақида:

«Ана ўша, агар қасам ичган бўлсангиз, қасамингизнинг каффоратидир», деган (Моида сураси, 89-оят).

Шаръий кундуз тонг отгандан (субҳи содиқдан) бошланиб, қуёш ботгунча давом этади. Шаръий бўлмаган кундуз эса «луғавий кундуз» деб аталади ва у қуёш чиққандан бошлаб ботгунча давом этади. Демак, рўза тутмоқчи бўлган киши тонг отгандан бошлаб кундузнинг ярмигача ният қилиб олса, рўзаси тўғри бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Мўминниг қалқони китобидан)

Шарҳлар

Қадр кечаси учун 27 тавсия

11.06.2018, 14:50

Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.Барча мўминлар...
Бугун қадр кечаси: энг буюк тун

11.06.2018, 14:39

Болалигимда, бир сеҳрли кечада лайлак учиб келиши, у учиб ўтаётганда инсон нимани ушласа, ўша нарса олтинга айланиб қолиши ҳақидаги ривоятни эшитганимдаги ҳайрат ва ҳаяжонни ҳозир...
Қадр кечаси: фазилатлари ва аломатлари

07.06.2018, 15:49

Рамазон хусусида биз бандаларга учта мағфират ваъда қилинди. Дастлабкисида “ким Рамазон рўзасини имон ва ажр умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган. Кейингисида “Ким...
Рамазон ойида бўлган тарихий ҳодисалар

21.05.2018, 11:27

Рамазон ойида жуда катта тарихий воқеалар содир бўлган. Шу ўринда muslim.uz нашри улардан айримларини санаб ўтди:Милодий 610 йили, ҳазрати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қирқ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81