my5
all

​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

СУҒДИЁНА 10.05.2017, 11:54
Теглар: Аёл, Савол-жавоб, Гўзаллик
12377
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши мумкинлигини билиб қўйиш зарар қилмайджи. Агар ҳол жуда тез катталаша бошласа, ранги ўзгарса, умуман бошқа шаклга кирса, албатта, тери шифокори билан маслаҳатлашиш керак. Бу борада муштарийларни қизиқтирган саволларга шифокор-дерматолог Умид САИДОВ жавоб беради.

«ШАКЛИ ЎЗГАРАЯПТИ...»

Ота-онамда ҳам, ўзимда ҳам ҳолларим жуда кўп. Айниқса, бошимдаги ва билак, тизза ортидаги ҳолларимдан қўрқиб тураман. Чунки улар ишқаланишга мойил ноқулай жойларда жойлашган. Камига борган сайин кўпайиб шакли катталашиб кетмоқда. Ҳоллар қачондан пайдо бўлади, уларни қандай парвариш қилиш керак, нохуш касалликка айланиб кетмайдими, шу ҳақда билмоқчийдим.

Адиба, Самарқанд шаҳри

– Теридаги ҳоллар илмий тилда невус дейилиб, одатда инсон ҳаётининг иккинчи йилида пайдо бўлади. Баъзилари туғма бўлиши ҳам мумкин. Ҳаёт давомида мисол учун ўсмирлик даврида, ҳомиладорлик, гормонал дорилар таъсири, климакс пайтида улар кўпаяди, ҳажми катталашади. Ташқи таъсирлар – қуёшда кўп тобланиш натижасида ҳам ҳоллар ҳажми анча ўзгаради. Кўпчилик ҳоллар симметрик (четлари тенг) чегараси аниқ, шакли 6 мм дан ошмайди. Лекин ҳолингизнинг бир чети узунроқ иккинчи томони умуман қисқа бўлиши сизни сергаклантириши лозим. Ёки бир хилда йиллар давомида турган ҳол кутилмаганда катталашиб, бир чети узун иккинчиси қисқа ҳолга тушса, ранги янада тўқлашса ёки аксинча оқарса, устига яра чиқса, қонаса, ҳол ишқаланишга мойил жойлар – кафт, товон, эгиладиган соҳалар – тирсак, билак, шиллиқ қаватлар, жинсий аъзолар, бошда бўлса, доимий шифокор назоратида бўлишингиз керак. Мунтазам равишда уларни кўздан кечиринг – юзаси ўзгармадими? Усти қизармадими ёки шикаст етмадими? Агар заррача ўзгариш сезсангиз ҳам зудлик билан шифокор ҳузурига боринг. Бошдаги сочларни тарашда юмшоқ болалар чўткаси (тароғи)дан фойдаланинг. Агар бошдаги ҳолингиз узунчоқ ва осилиб турган бўлса, уни шифокор билан маслаҳатлашиб, олиб ташлаган маъқул.

ҲОЛ УСТИДА ТУК БЎЛСА ...

– Ҳолим устига доим узун тук чиқади. Танишлар уни олиб ташлаш мумкин эмас, касаллик чақиради, дейишади. Аммо кўринишидан бу ғоят ёқимсиз, айтингчи ҳол устидаги тукларни олиш мумкинми?

Нафиса, Тошкент шаҳри

– Ҳол устида тукнинг пайдо бўлиши, аслида, ижобий ҳолат. Бу дегани холингизнинг ўсмага мойиллиги йўқ. Лекин унинг устидаги тукни юлиш ярамайди. Яхшиси, уни секингина маникюр қайчисида ҳар 2 ҳафтада кесиб туринг. Ҳол устидаги тукларни юлиш, қириш, мум ёрдамида юлиш қатъий ман этилади. Бу ҳолнинг юзасининг ўзгаришига ва у ерда яллиғланиш бошланишига олиб келади.

«ҚАЙСИ БИРИНИ ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИН?»

– Бурним учида катта узунчоқ ҳолим бор. Ташқи кўринишимни бузади. Уни олиб ташлаш мумкинми? Соғлиғимга зарар қилмайдими?

Саида, Фарғона шаҳри

– Аввало, малакали тери шифокорига мурожаат қилинг. Тегишли текширувлар, шу жумладан, гистологик текширув терида бирон ўзгариш борлигини аниқласа, ҳолнинг ташқи кўриниши ўзгарса, ҳол жойи оғриса, қичишса, қонаса, одамга ноқулай жойда жойлашса (мисол учун кўз қовоғи устида), шунингдек эстетик ноқулайлик туғдирса, лазер ёки жарроҳлик усули ёки кимёвий воситалар ёрдамида асоратсиз олиб ташлашга қарор қилинади.

« БИЛМАЙ ШИКАСТЛАБ ЮБОРИЛИШИ ХАВФЛИ ЭМАСМИ?»

– Яқинда кичик ўғлим билагидаги ҳолини юлиб олибди. Энди бўлса юлинган ҳол атрофи қизариб қолди. Тўғриси, вақтида шифокорга олиб боролмадим. Бу ҳавфли эмасми?

Шарифжон, Наманган шаҳри

– Бундай пайтда яра атрофини антисептик модда билан ишлов берилади. Албатта, шифокорга кўриниш шарт, чунки ҳолда нима ўзгариш юз берганини фақат у белгилайди. Кейинчалик бу жойни қуёш нурларидан ҳимоялаш муҳим.

«ГИСТОЛОГИЯДАН ҚЎРҚАМАН»

– Яқинда тери шифокорига танамдаги тошмалардан шикоят қилиб борсам, «елкангиздаги йирик ҳолингизни ҳам текширувдан ўтказинг», деб гистологияга ёзиб беришди. Негадир шу текширувдан қўрқиб турибман. Ҳолимдан намуна олишлари таъсирида янаям кўпайиб, ёки бирон нохуш ўсмага айланиб кетмайдими?

Шоҳида, Қўқон шаҳри

– Гистология деб ҳол тўқимасини микроскоп ёрдамида текширилишига айтилади. Агар ҳол намунасида шифокор ёмон сифатли ҳужайра топса, муаммо келтириши мумкин бўлган бу ҳолни олиб ташлаш тавсия қилинади. Ҳолдан намуна олиниши хавфли эмас, чунки бу синама малакали шифокор томонидан амалга оширилади. Ва ундан кейин ҳам шифокор назорати остида бўласиз.

Барно тайёрлади.

Шарҳлар

Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Оққўрғонда меҳмонга келган аёл маст ҳолда мезбонни пичоқлаб ўлдирди

12.12.2019, 16:01

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида мудҳиш воқеа рўй берди, дея хабар берди “Postda”Шу туманда яшовчи фуқаро М.Р. таниши Д.Х.ни ўз уйига таклиф қилади. Улфатчилик авжига чиққан бир пайтда...
Сурхондарё чегарасида тадбиркор аёл божхона ходимини урди

03.12.2019, 11:22

Божхона ходимига аёл киши томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.Аниқланишича, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги "Чумчуқлижар" чегара божхона...
Навоийда 27 ёшли тадбиркор аёл эрини пичоқ билан бир неча марта уриб ўлдирди

02.12.2019, 11:05

Навоий вилоятида эр ва хотиннинг уруши эркакнинг ўлими билан якун топди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.Аниқланишича, 2019 йил 30 ноябрь куни...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42