my5
all

​Армияга бормаганларга ҳарбий гувоҳнома бериладими?

САВОЛ-ЖАВОБ 10.04.2017, 15:39
7286
​Армияга бормаганларга ҳарбий гувоҳнома бериладими?

Ўғлим 36 ёшда, ҳарбий хизматга бормаган. Энди ҳарбий гувоҳнома олиши мумкинми? Қаерга мурожаат қилиш керак ва жарима тўланадими?

Зумрад Азимова, Тошкент шаҳри

М.АБИЛОВ, Мудофаа вазирлиги бўлим бошлиғи:

— Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳарбий гувоҳнома олиш учун доимий яшаш жойида (вақтинча яшаш жойи) ҳарбий ҳисобда турган Мудофаа ишлари бўлимига ариза билан мурожаат этишлари лозим, ўз ўрнида Мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати тақдим этилади.

Чақирилувчилар ва ҳарбийга мажбурларнинг ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузиши, шунингдек, чақирув бўйича Мудофаа ишлари органларига узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ёки турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозимидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотларни қаерда ҳарбий ҳисобда турган бўлса, шу органга ўз вақтида маълум қилмаслиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга асосан жарима ундирилишига сабаб бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81