my5
all

​“7 йиллик танаффусдан сўнг ўқишни тиклаш мумкинми?”

САВОЛ-ЖАВОБ 13.03.2017, 10:58
Теглар: Университет, Олий таълим муассасалари
5990
​“7 йиллик танаффусдан сўнг ўқишни тиклаш мумкинми?”

“Қизим олий ўқув юртида ўқиб юрганида — 2-курслигида турмушга чиқди. Орада фарзандли бўлди. Қуда тараф унинг ўқишни давом эттиришини хоҳлашмади. Орадан 7 йил ўтиб кетди. Ҳозир фарзандлари катта бўлиб қолди. Энди қизим ўқишини қайта тиклаш ниятида. Қизим ўқишини тиклай оладими?”

Мурожаат этувчи тўғрисидаги маълумотлар

сир сақланиши илтимос қилинган

— Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон Қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 29-бандига бинон, ўқишдан четлатилгандан кейин 5 йилдан ортиқ муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) ўтган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссиясининг рухсати билан амалга оширилади.

Шарҳлар

Талабаларнинг қишқи таътил муддати ўзгариши мумкин

12.11.2019, 23:29

Талабаларнинг 2019-2020 ўқув йили учун қишки таътил даври ўзгариши кутилмоқда, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати.2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон...
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ДЕКАНИ МУОВИНИ 7 МИНГ ДОЛЛАР ПОРА ОЛАЁТГАНДА УШЛАНДИ

11.07.2017, 21:04

2017 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 16:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг...
​Тошкент ахборот технологиялари университетида “биометрик тизимни алдайман деган “абитуриентлар” қўлга тушди

07.07.2017, 10:08

Аввал ҳабар қилганимиздек, Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш...
​​Қўшимча контрактнинг энг қиммат тўлови 246 млн. 250 минг сўмни ташкил этди

03.07.2017, 10:34

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81