my5
all

​Коллежда иккинчи мутахассислик борми?

САВОЛ-ЖАВОБ 06.03.2017, 11:48
10429
​Коллежда иккинчи мутахассислик борми?

“Коллежларда ҳам иккинчи мутахассисликка ўқиса бўладими? Агар мумкин бўлса, неча ёшгача ва ўқиш муддати қанча”

Қудрат Исаев, Тошкент шаҳри

Х.Зикриллаев, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 августда 1844-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар — ўрта махсус, касб-ҳунар таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотни олиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. Ўқувчилар ёши чекланмаган бўлиб, ўқиш муддати асосан бир йилу, олти ойдан иборат.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси