my5

Ўзбекистонга қанчагача хорижий валюта олиб кириш мумкин?

САВОЛ-ЖАВОБ 27.12.2016, 16:36
Теглар: Доллар
13530
Ўзбекистонга қанчагача хорижий валюта олиб кириш мумкин?

Эшитишимча, жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилибди. Қанчагача хорижий валюта олиб кириш мумкин ва тартиби қандай?
Дилдора Қосимова

Ш.ШОАҲМЕДОВ, Марказий банк раиси ўринбосари:
— Жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини Республика ҳудудига  олиб кириш ва олиб чиқиш Адлия вазирилигидан 1999 йил 7 майда 716-сон билан рўйхатга олинган “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага асосан тартибга солинади.

Мазкур тартибга жорий йилнинг август ойида киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 5000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдордаги нақд хорижий валютани республикамизга олиб киришга рухсат этилган ва бунда божхона органлари томонидан расмийлаштириладиган ТС-28 шаклидаги гувоҳнома бекор қилинган бўлиб, ушбу суммани олиб кириш учун божхона деклорациясини тўлдириши етарли эканлиги белгилаб қўйилган.

Шарҳлар

Доллар ўтган ҳафтага нисбатан арзонлашди

16.12.2019, 12:32

Марказий банк 2019 йил 17 декабрдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,15 сўмга арзонлашиб, 9,532 сўмни...
32 минг АҚШ доллар аэропортда тўхтатиб қолинди

01.11.2019, 18:49

Нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда, дея хабар бермоқда давлат  Божхона қўмитаси. Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро...
Шавкат Мирзиёев “Ўзчармсаноат” уюшмасига экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш вазифасини қўйди

01.11.2019, 10:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилишида экспорт таркиби,...
​МАРКАЗИЙ БАНК 26 СЕНТЯБРДАН 1 АҚШ ДОЛЛАРИНИНГ СЎМГА НИСБАТАН ЯНГИ ҚИЙМАТИНИ БЕЛГИЛАДИ

26.09.2017, 09:13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 26 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81