my5

«Чет элга кетсам, болаларимни олиб қўйишадими?»

САВОЛ-ЖАВОБ 15.12.2016, 11:33
Теглар: Савол-жавоб
3138
«Чет элга кетсам, болаларимни олиб қўйишадими?»

Ажрашганман. Икки нафар ўғлимга алимент оламан. Ўзим почта хизматида ишлайман, ойлигим 150.000 сўм атрофида. Маҳаллага 14 ёшгача бўлган болалар пулини сўраб мурожаат қилсам, олаётган алимент пули ва ойлигимни қўшиб, «Маошингиз камлиги боис ишсиз дея саналасиз, бунинг учун бериладиган ишсизлик нафақасини қўшганда эса 14 ёшгача болалар нафақаси олиш ҳуқуқидан маҳрумсиз», дейишди. Ахир ишлаётган бўлсам, қанақасига ишсиз деб топилишим мумкин? Ишсизлик нафақаси олмасам, қаердан йўқ пулни қўшишди? Маҳалла мутасаддиларининг ҳаракати тўғрими? Яна бир саволим бор, фарзандларимни ота-онамнинг қарамоғида қолдириб (нотариал тартибда васий этиб тайинлаб), хорижга ишлагани кетсам, йўғимда отаси уларни олиб қўймайдими?

Нодира Ёқубова, Хоразм вилояти

Мурожаатга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.

— Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра, ариза берувчининг эҳтиёжмандлиги даражасини аниқлаш ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш (рад этиш) тўғрисида хулоса чиқариш учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органида махсус комиссия ташкил этилиб, хулоса комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади. Сизнинг моддий ёрдам бериш ҳақидаги аризангиз махсус комиссия хулосаси билан рад этилган бўлса, бу хулосани қонунсизлиги юзасидан ҳудудий прокуратурага ёки судга шикоят келтиришингиз мумкин. 

Иш юзасидан вақтинчалик оилангиздан узоқда бўлганингизда эса фарзандларингизнинг манфаатлари ҳомий томонидан ҳимояланиши, уларни қаровсиз қолдирилган болалар сифатида тарбиялаш, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларига олинишининг олдини олади.

 

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

23.05.2017, 14:45

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...
​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

23.05.2017, 14:41

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

10.05.2017, 11:54

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81