my5
all

«Онам ёқтирганимни олиб бермаяпти...»

САВОЛ-ЖАВОБ 01.12.2016, 09:57
Теглар: Савол-жавоб
2610
«Онам ёқтирганимни олиб бермаяпти...»

— Бир қизга кўнгил қўйгандим. Мана вақти-соати келиб, уйдагиларга ҳам айтдим. Отамга фарқи йўқ. Аммо онам совчиликка бориб, қизнинг олий маълумотли эмаслигини айтиб келди. Менимча, инсон имон-этиқоди билан азиз. Онам «У қизни олиб бермайман», деб оёқ тираб туриб олган. Мен тўйга тайёргарлик кўриб юргандим. Қизнинг ҳам бўйи етиб қолган. Дадаси бошқасига узатиб юбориши мумкин. Ҳар куни «Нима бўларкан?» деб қўрқувда юраман. Шариатда бундай ҳолатда нима қилиш керак? Ҳозир орқага чекинсам, қўрқоқнинг ишини қилган бўламан.

 

Саволрга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.

 

— Аслида, йигит ўзи уйланаётган қизни кўриши, ёқтирсагина унга совчи қўйиши мумкин. Аммо тўйдан олдин икки ёш гувоҳларсиз гаплашиб, бир-бирларини «синов»дан ўтказишлари мутлақо жоиз эмас. Тўғри, уйланиш арафасида бирор қизни кўз остига олиб, унга уйланишни ният қилиш мумкин. Аммо орага шариат қайтарган ишлар қўшилиб кетмаслиги керак. Бу масаланинг биринчи жиҳати. Кейин, аслини олганда, никоҳда ота-онанинг ўрни муҳим саналмайди. Яъни, никоҳ тўғри бўлиши учун ота ёки онанинг розилиги шарт эмас. Уларнинг розилигисиз ҳам бошқа шартлар мавжуд бўлса, никоҳ тўғри ҳисобланаверади. Аммо динимизда ота-онанинг розилиги устун экани, Аллоҳга ибодат қилишдан кейин ота-онага яхшилик қилишга буюрилганини инобатга олсак, уларнинг розилигини олиш зарурлиги маълум бўлади. Яъни уйланаётган йигит ёки турмушга чиқаётган қиз, албатта, ота-онаси розилигини олади. Улар қаршилик қилишса, ёқтирган қизига уйланиш ёки йигитига тегиб кетавериш Исломга зид, балки тагидан чириб бораётган оммавий маданиятга хос иллат саналади. Биз Европага тақлидан ўз хоҳишимизни ҳамма нарсадан устун қўймаслигимиз керак. Шундай экан, бу масалада ота-онанинг раъйига ҳам қаралади. Тўғри, никоҳда йигит ва қизнинг ҳуқуқлари таъминланади, ҳеч ким ўзига ёқмаган одамга турмушга чиқмайди ёки уйланмайди, аммо барибир бунда ота-онанинг розиги билан иш тутиш керак.
Яна бир нарса: никоҳда тенглик масаласи бор. Масалан, йигит илмли, қиз эса таълим кўрмаган бўлса, кейинчалик орада тушунмовчилик чиқиши, ҳатто, оила бузилиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Шу сабаб, ҳатто, икки оиланинг иқтисодий ҳолати ҳам тенг бўлиши маъқул кўрилади. Аслида, никоҳ тўғри бўлиши учун бойлик, ҳусн, илм кабилар шарт эмас. Бироқ имон ва одоб-ахлоқ билан бир қаторда илм, маълумот, касб-ҳунар ва бошқа жиҳатларнинг ҳам тенглиги қуриладиган оила мустаҳкамлигини таъминлайди.  

Сизга маслаҳатимиз, ўша қизни ҳақиқатан ўзингизга муносиб ва маъқул кўрсангиз, буни ота-онангизга ётиғи билан тушунтиринг. Вазиятни тушунсалар, совчиликка бориб, сўраб-суриштириш, икки тарафнинг бир-бирига тўғри келиш ё келмаслигини аниқлаш имконияти туғилади. Лекин ота-онангиз «Бу қизни сенга олиб бермаймиз», дейишса, уларни ранжитишдан эҳтиёт бўлинг.

Онангизга маъқул келмаган қиз билан кечадиган кейинги ҳаётингиз ҳақида ҳам ўйланг. Чунки онангизнинг қаршилигига қарамай ўша қизни никоҳлаб олган тақдирингизда хотиржам, тинч-омон ҳаёт кечириш мушкул. Шуларни ҳисобга олиб, аввало ўзингизга, қолаверса, ота-онангизга маъқул қизни танланг. Аниқроғи, волидангизга маъқул келган қизлар ичидан ўзингизга ёққанига уйланинг. Зеро, дилхираликдан кўра ўзаро розилик билан тўй қилинса, яхши бўлади.

muxlis.uz сайтидан олинди

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

23.05.2017, 14:45

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...
​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

23.05.2017, 14:41

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

10.05.2017, 11:54

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81