my5
all

Жин тегишидан қандай сақланса бўлади?

САВОЛ-ЖАВОБ 22.11.2016, 11:40
Теглар: Савол-жавоб
5998
Жин тегишидан қандай сақланса бўлади?

Мен кечқурун кўп босинқирайман. Тушимда ғалати одамларни, хунук аёлларни кўраман. Жинлар бўлса керак, устимга келиб, кўксимни босишади, бўғишади. Қўрқиб уйғониб кетаман. Кейин Қуръон ўқийман. Бундай нарсалар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

 

Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.

 

— Жин тегиши Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар билан собит бўлган. Жин тегиши хаёлий ё тўқима нарса эмас, ҳақиқатдир. Банда жинлар зараридан сақланиши учун ибодатларни вақтида бажариши керак. Хусусан, намоз ўқиган инсон Аллоҳнинг паноҳида бўлади. Кейин озода юришга ҳаракат қилинг. Ҳадисда тешикка бавл қилишдан қайтарилган. Қолаверса, ҳаммомда бавл қилишдан эҳтиёт бўлинади. Чунки, бу васвасага сабабдир. Яна зикр, дуо ва салавотлар Аллоҳнинг изни билан бандани турли шикаст-балолардан сақлайди. Ҳадиси шарифларда Оятул курсийни ўқиган одам шайтон ва жинлар зараридан мукаммал ҳимояланиши айтилган. Сизга маслаҳатимиз, уйқудан олдин Оятул курсий, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқинг, дуо қилинг, зикр-тасбеҳлар айтинг. 

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

23.05.2017, 14:45

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...
​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

23.05.2017, 14:41

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

10.05.2017, 11:54

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81