my5
all

“Пластик”даги пул қаёққа йўқолди?

САВОЛ-ЖАВОБ 17.11.2016, 16:02
Теглар: Пластик карточка
6383
“Пластик”даги пул қаёққа йўқолди?

Яқинда пластигимда муайян миқдордаги пул йўқолганини сезиб қолдим. Бу ҳолатда кимга мурожаат қилишим керак?

Дилфуза Иноғомова, Чирчиқ ш.

М. ЭШМАТОВ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раис ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 апрелда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ, ҳар бир пластик карта эгаси ўз картаси ҳисобидаги пул маблағини тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи шахсий идентификация рақами (ПИН-код)га эга. ПИН-код карта ўғирланган ёки йўқотиб қўйилган тақдирда ҳам хавфсизликни таъминловчи сўнгги тўсиқдир. Пластик карта тақдим этилаётган пайтдаги банк-мижоз шартномасига мувофиқ, карта ПИН-коди унинг эгаси томонидан бошқа шахсга ошкор қилинган тақдирда, барча транзакциялар учун масъулият карта эгаси зиммасида қолади. Нотўғри терилган ПИН-код пластик картани автоматик равишда блокировка қилишга асос бўлади. Пластик карта очилган банкка ариза билан мурожаат қилиб, картангиздаги пул маблағлари ишлатилиши билан боғлиқ батафсил маълумотни олишингиз мумкин.

Шарҳлар

​ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАР БЎЙИЧА ТАРИФЛАР РЕЖАСИ ЯНГИЛАНДИ

18.09.2017, 11:55

Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари...
​Ўзбекистонда янги пластик ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий этилади

22.06.2017, 13:51

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан...
​GlobUzCard’га техник маълумотлар тақдим қилиниши UZCARD тизимини хатарга қўяди

19.06.2017, 09:42

2014 йил февралдан буён мунтазам равишда матбуотда Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияга киришадиган ва мавжуд UZCARD тўлов тизими билан рақобатга киришадиган янги, универсал тўлов...
​Темир йўл чипталарини уйдан туриб CLICK орқали харид қилиш хизмати йўлга қўйилди

08.06.2017, 14:02

CLICK компанияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликни йўлга қўйди.Бунинг натижасида эндиликда CLICK фойдаланувчилари темир йўл чипталарини уйларидан ёки офисдан чиқмасдан туриб олиш имкони жорий...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81