my5
all

Қамоқдагилар Президент сайловида иштирок этадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 07.11.2016, 17:11
Теглар: Савол-жавоб
5542
Қамоқдагилар Президент сайловида иштирок этадими?

“Эшитишимча, бу йил сайловда қамоқдагилар ҳам овоз бериши мумкин экан. Шу тўғрими? Яна қандай ўзгаришлар киритилган?”

Вилоят Музаффарова, Термиз шаҳри

Марказий салов комиссияси матбуот хизмати:

—  Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги 396-сон ЎРҚ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунига бир қатор ўзгартирш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ҳаракатлар кузатувчиларига мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилиши белгиланган.

Шунингдек, сайлов участкалари қамоқда сақлаш жойларида ташкил этилиши мумкин.

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритиладилар.

Ҳар бир фуқарога рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусида шикоят қилиш ҳуқуқи берилади. Бу масалага доир ариза участка сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади, аризани участка сайлов комиссияси кечи билан йигирма тўрт соат ичида, сайлов арафасида ва сайлов куни эса дарҳол кўриб чиқади.

Шунингдек, сайловолди ташвиқоти тушунчаси, турлари, шакллари ва усулларига аниқлик киритилган. Сайловолди ташвиқотини нафақат сайлов куни, балки сайловдан бир кун олдин ҳам олиб бориш тақиқланиши белгиланган.

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

23.05.2017, 14:45

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...
​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

23.05.2017, 14:41

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

10.05.2017, 11:54

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81