my5

Хўжа хўжа билан қуда бўлиши шартми?

САВОЛ-ЖАВОБ 21.10.2016, 12:25
Теглар: Савол-жавоб
9471
Хўжа хўжа билан қуда бўлиши шартми?

Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.

 

Маълумки, юртимизда хўжа, бек, саид каби насл-насаблар бор. Улардаги урф-одатларга кўра, хўжалар фақат хўжалар билан, саидлар саидлар билан қариндош бўлишади. Яъни, қиз олиб, қиз беришади. Совчиликка борилганда ҳам биринчи хўжа ёки саидлигини сўрашади. Бошқалар билан қариндош бўлишмайди. Айтишларича, улар Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва салам) саҳобаларининг авлодлари экан... Ахир ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳавонинг авлодларимиз-ку! Саволим шундан иборат: динимизда шундай урф-одатларга қандай қаралади? Саҳобаларда шунақа одат бўлганми?

 

— Шариатда насл-насаб билан фахрланишдан қайтарилган. Аслида, банда қалбидаги имони, қилаётган солиҳ амали, одоби муҳим. Совчиликда ҳам бу мезон асосий ўринда туриши керак. Ҳадиси шарифда қизнинг дину диёнатига эътибор беришга чақирилган. Шунда оила мустаҳкам бўлади. Сайид фақат сайид билан, хўжа фақат хўжа билан қуда бўлсин, деган гап йўқ.
        Унутмайлик, кишининг насл-насаби, бойлиги, обрў-эътибори ёки чиройи бахт келтирмайди. Саодатга элтувчи восита — инсофу диёнат, покиза қалб ва чиройли хулқдир!

 

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

23.05.2017, 14:45

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...
​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

23.05.2017, 14:41

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

10.05.2017, 11:54

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81