my5

Мажбурий ишдан бўшатиш мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 19.10.2016, 13:39
Теглар: Иш берувчи, Савол-жавоб
8348
Мажбурий ишдан бўшатиш мумкинми?

МЧЖ ташкилотда ишлайман. Кадрлар бўлими бошлиғи мени чақиртириб ишдан бўшаш учун ариза ёзишим кераклигини ва ўрнимга янги ходим олинишини айтди. Мажбурий ариза орқали ишдан бўшатиш мумкинми, бундай пайтда қаерга мурожаат қилиш лозим?

Садриддин, Қашқадарё вилояти

Б.Низомов, Меҳнат вазири ўринбосари:
—Дарҳақиқат, айрим ҳолларда иш берувчи томонидан ишчи ходимни ўз аризасига асосан ишдан бўшатишга мажбурлаш кўринишидаги ҳолатлар учраб турмоқда. Баъзан ишга қабул қилиш даврида ишга қабул қилинаётган ишчидан ноқонуний равишда ишдан бўшатиш тўғрисида ҳам ариза ёзиш талаб этилади. Бундай ҳолатларда ишчи ходим ишга тиклаш масаласи юзасидан судга мурожаат қилиши лозим. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 275-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ходимга пул маблағлари тўлаб берилади.

Ўзингизни қизиқтирган яна кўплаб саволларга "Даракчи" газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган янги сонида жавоб олишингиз мумкин

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​ССВ: Тошкент шаҳридаги тиббиёт коллежларининг бор-йўғи 33 фоизи иш билан таъминланган

19.06.2017, 15:44

Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилмоқда. Таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун...
​Яхши ишлашни истайсизми?! Таътилга чиқинг!

12.06.2017, 13:14

Замонавий ҳаёт тарзи ҳар биримиздан максимум қувват, доимиий эътибор ва диққатни талаб этади. Биз 24 соат давомида ҳамма ишга улгуришга интиламиз, фақат кундалик ёки келажак...
​1.500 доллар эвазига “Uzmobile”га ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

05.06.2017, 11:47

2016 йилнинг 08 июл куни номаълум шахс, Яккасарой тумани ҳудудида, фуқаро Сурайё Бобировнанинг ишончига кириб, уни “Uzmobile” уяли алоқа компаниясига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, алдов...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81