my5
all

«Талаба она моддий ёрдам ололадими?», «Васият ўзгарди, энди кўчада қоламизми?» каби саволларга жавоблар

САВОЛ-ЖАВОБ 05.10.2016, 09:54
Теглар: Савол-жавоб
3935
«Талаба она моддий ёрдам ололадими?», «Васият ўзгарди, энди кўчада қоламизми?» каби саволларга жавоблар

Мурожаатларингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА ҳамда Миробод тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директор муовини Бегзод ОЛИМОВ жавоб берадилар. Эслатиб ўтамиз, мутахассислар изоҳи тавсиявий характерга эга.

 

«ИШЛАГАН АЁЛГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАС ЭКАН?!»

— Икки ёшгача бериладиган бола пулини олиш учун маҳаллага мурожаат қилсак, ғалати жавоб беришди. Эмишки, агар аризачи аёл расман бирор корхона ёки ташкилотда ишласа, бола пули берилмасмиш. Шу ростми?

Зарифа Адраҳимова, Андижон вилояти

— Туғруқ таътилида бўлган пайтингиз ҳам икки ёшгача бола пулини олишга ҳақлисиз. Бунинг учун керакли ҳужжатлар билан маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат этинг.

 

«ТАЛАБА ОНА МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛОЛАДИМИ?»

Шартнома асосида ўқийман. Эрим ҳеч қаерда ишламайди. 2,5 ойлик гўдагимнинг парвариши учун маҳалладан икки ёшгача бериладиган моддий ёрдам пулини олай десам, қаерга мурожаат қилишни билмаяпман. Бу вазиятда талаба эканлигим ҳам инобатга олинадими?

Шаҳноза Азимова, Тошкент шаҳри

— Икки ёшгача бериладиган бола пулини олиш учун доимий рўйхатда яшаш манзили бўйича маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат қилинг. Ариза билан бирга оиладаги меҳнатга лаёқатли ҳар бир  кишининг охирги уч ойлик даромади ва керакли ҳужжатларни тақдим этасиз.  Мурожаатингиз ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, оиланинг моддий ва мулкий ҳолати ўрганилади. Шунга кўра икки ёшгача бола пулининг берилиши ҳал этилади.

 

«АЛИМЕНТНИ КАМАЙТИРМОҚЧИМАН»

Биринчи оиламдан бир нафар фарзандим бор. Унга алимент тўлайман. Иккинчи оиламдан ҳам уч болам бор. Ростини айтганда, моддий тарафдан салгина муаммо бўлиб турибди. Шунга алимент миқдорини 25 фоизга камайтирса бўлармикан, билмоқчи эдим. Бу масалада қаерга мурожаат қилинади?

Қурбон Чориев, Сурхондарё вилояти

— Мазкур ҳолатда жавобгар истиқомат қилиб келаётган ҳудуддаги туманлараро фуқаролик судига алимент миқдорини камайтириш даъво талаби билан мурожаат этишингиз мумкин. Сиз томонингиздан тақдим этилган талаблар ҳамда вояга етмаган фарзанднинг манфаатларига зиён қилмаган ҳолда суд даъвони ҳал этади.

 

«МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ МУҲИММИ?»

— Маҳалладан икки ёшгача бериладиган бола пулини олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади? Ариза бераётганда рафиқамнинг меҳнат дафтарчаси сўраладими ёки меники? Шуларга аниқлик киритсангиз.

Баҳодир Эшниёзов, Самарқанд вилояти

— Масалага аниқлик киритиш учун маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат этганингиз маъқул. Оилавий ҳолатингизга кўра зарур ҳужжатлар рўйхати таништирилади. Меҳнат дафтарчасига келсак, икки ёшгача бола пулини олиш учун ариза берилаётганда эр-хотин иккисининг ҳам мазкур ҳужжат нусхаси талаб қилинади.

 

«ВАСИЯТ ЎЗГАРДИ, ЭНДИ КЎЧАДА ҚОЛАМИЗМИ?»

Отам 2003 йил уйни бизга васият қилган. 2006 йили эса қайтадан васият тузилиб, уй амакимга қоладиган бўлди. Айтинг-чи, бу вазиятда қай бир васиятнома ҳақиқий ҳисобланади? Агар биринчиси бекор қилинган бўлса, уйсиз қоламизми?

Ботир Раҳматов, Сирдарё вилояти

— Васиятнома мулкдорни ўз мулкига нисбатан охирги хоҳиш-иродаси ҳисобланади. Мулкдор томонидан қолдирилган васиятномалар бир нечта бўлганида сана бўйича охиргиси ҳақиқий саналиб, бунга қадар расмийлаштирилганлари эса ўз кучини йўқотади. Агар сиз мерос қолдирувчининг уйида рўйхатда бўлиб, доимий яшаб келаётган бўлсангиз, уйнинг мулкдори ўзгаришига қарамасдан ушбу уйдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоласиз.

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

23.05.2017, 14:45

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...
​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

23.05.2017, 14:41

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

10.05.2017, 11:54

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси