my5
all

Уй шароитида “банка ёпиш” хавфлими?

САВОЛ-ЖАВОБ 27.09.2016, 13:03
Теглар: Савол-жавоб
8318
Уй шароитида “банка ёпиш” хавфлими?

Кўпчилик оилалар каби биз ҳам уйимизда турли мева ва сабзавотларни банкага ёпганмиз. Лекин яқинда хонадонларга текширувчилар келиб, консерва маҳсулотларимизни кўздан кечиришиб, уй шароитида банкага маҳсулотлар ёпиш мумкин эмаслигини айтишди. Айримларники ўта сифатсиз ва яроқсиз деб топилиб, тўкиб ташланди. Айтинг-чи, ростдан ҳам уйда “ёпилган банка”дан ботулизм касаллиги юзага келиши мумкинми? Айниган маҳсулотни қандай аниқласа бўлади? Шулар ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз...

Мадина Раҳимова, Китоб тумани

Ҳақиқатдан ҳам айни пайтда сабзавотлардан турли тузламалар қилиш мавсуми дейиш мумкин. Бироқ, шуни эсдан чиқармаслик керакки, қиш учун емак ғамлайман, рўзғорга фойда келтираман деб, нотўғри бажарилган бир амал билан бутун бошли оила соғлигини хавфга қўйиш ҳеч гапмас. Шундан ва юқоридаги мурожаатдан келиб чиқиб, бу борадаги саволларга соҳа мутахассиси орқали ойдинлик киритамиз.

120-125 градусли стрелизацияни уйда бажариб бўлмайди!

Дилдора Мирбобоева, Республика ДСЭНМ ОАВ ва жамоатчилик била ишлаш бўлими мудири:
—  Консерва маҳсулотлари тайёрлашда зарур технологик жараёнлар, яъни консерва заводларидаги каби юқри босим остида,  120-125 градус иссиқликда ўтказиладиган стерилизация жараёнини уй шароитида бажариб бўлмайди. Бундан эса ботулизмга чалиниш хавфи юқори бўлади. Ботулизм бу овқатдан заҳарланишнинг бир мунча оғир ва асорат қолдириши бўйича кўрсаткичи юқори бўлган тури ҳисобланади. У кислородсиз шароитда ривожланади ва ўзидан заҳар ишлаб чиқаради.

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган янги 39-сонида жавоб олишингиз мумкин.

Шарҳлар

​“Қариндошларим учун чегарадан нима олиб ўтсам бўлади?”

28.06.2017, 15:30

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида укам яшайди. Ҳар икки-уч ойда уларни кўргани борганимда асал, ёнғоқ, магиз каби егуликлар олиб бораман, қайтишда укамьҳам чой, ширинликлар бериб юборади. Лекин...
​Ишласа-да, пенсияни кимлар 100 фоиз олади?

23.05.2017, 14:45

Нафақадаги ҳарбий хизматчиман. Шу вақтгача нафақадаги ҳарбий хизматчилар давлат ишхоналарида ишласа, пенсиянинг 50 фоизи тўланарди. Энди айрим соҳаларда ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияси 100 фоиз тўланиши ҳақида...
​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

23.05.2017, 14:41

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10...
​Теридаги ҳоллар: 5 саволга-жавоб

10.05.2017, 11:54

Кўпчиликни тери устида бўртиб чиққан, нўхатдек келадиган ҳолларининг кўриниши безовта қилади. Япалоқ аммо катта ҳолларга эса унчалик эътибор берилмайди. Аслида айнан япалоқ ҳоллар муаммо келтириши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси