28

Собиқ Тошкент автомобиль-йўллар институти факультетлари сони камайтирилди

ЖАМИЯТ 07.09.2016, 14:54
Теглар: Университет, Тошкент
10412
Собиқ Тошкент автомобиль-йўллар институти факультетлари сони камайтирилди

Тошкент автомобиль-йўллар институти (ТАЙИ) ўрнида ташкил этилган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш институтида иккита факультет фаолият юритади. Ушбу ўзгариш давлат раҳбарининг 26 августда тасдиқланиб, Lex.uz сайтида эълон қилинган қарорида ўз аксини топган, деб ёзади «Газета.уз». Аввал мазкур институтда тўртта факультет мавжуд эди.

Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаштириш ва қуриш ҳамда Автомобиль транспорти ва транспорт тизимларини фойдаланишга топшириш факультетлари бештадан кафедрани ўз ичига олади. Бундан ташқари, ОТМ тузилмасида олтита факультетлараро умумтаълим кафедралари фаолият кўрсатади.

Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган ёки қайта ташкил этилаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган бакалавр ва магистратура талабалари тегишли Ўзбекистон ОТМларининг мос келувчи йўналишларига ўтказилади. Қайта ташкил этилган институт сайтида эълон қилинган Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғига биноан, ушбу ОТМлар Тошкент давлат техника университети ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтидир.

Шарҳлар

Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

16.12.2019, 11:35

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...
Тошкентда 7 ёшли спортчи ММА юлдузи Мурод Хонтўраевни курашга чорлади (фото ва видео)

13.12.2019, 14:10

Жорий йил 11 декабрь куни ММА чемпиони, таниқли спортчи Мурод Хонтўраев Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил...
Тошкентда “сеҳргар”га нисбатан жиноий иш қўзғатилди

13.12.2019, 11:28

Ёлғон ишлатиб тилла ва пулларни олган "сеҳргарга" нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.Келтирилишича, Миробод тумани ИИО ФМБга 28 ёшли Зилола...
Тошкентда кўнгилочар масканлар 24 соатлик режимга ўтказилади

12.12.2019, 15:05

Аввал хабар берганимиздек,  “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент шаҳрини ёш туристлар ташриф буюрадиган Марказий Осиёдаги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19