25

Бектемир Мелиқўзиев: “Сен албатта чемпион бўлишинг керак, деган эди...”

ЖАМИЯТ 06.09.2016, 15:41
Теглар: Спорт, Ислом Каримов
7702
Бектемир Мелиқўзиев: “Сен албатта чемпион бўлишинг керак, деган эди...”

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари совриндори Бектемир Мелиқўзиев Президент Ислом Каримовни хотирлади:  

– Президентимизнинг биз, ёшларга кўрсатган улкан эътибор ва ғамхўрлиги, билдирган юксак ишончини ҳеч қачон унутмаймиз. Биз бу ишончни доим оқлашга, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ўз салоҳиятимизни намоён этиб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга интилаверамиз. 

Мени ва тенгқурларимни Президентимиз асос солган уч босқичли узлуксиз спорт мусобақалари тарбиялади, истеъдодимизни юзага чиқарди. Спортдаги фаолиятимизда юксак натижаларга эришишимизда муҳим омил бўлиб хизмат қилди. 

Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. 2015 йили Конституция байрами арафасида бўлиб ўтган бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросимда Президентимиз мени бағрига босиб, “Сен Бразилияда бўладиган Олимпия ўйинларида чемпион бўлишинг керак!” дея юксак ишонч билдирган эди. 

Бразилияда ўтган Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган бўлсам-да, Президентимиз бу ютуғимни юксак баҳолади. Мен Президентимизнинг 2016 йил 24 августдаги фармонига биноан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирландим. 

Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча меҳри ва ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмаймиз.

Шарҳлар

Давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

29.11.2019, 19:10

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 29 ноябрь куни расмий музокаралардан сўнг, даставвал Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар  экишди. Шундан сўнг, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик...
Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

07.11.2018, 15:00

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президенти рафиқасининг хотираларини эълон қилди.Татьяна Каримова Ислом Каримовнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келгани ҳақида ёзди:"Урушдан кейин...
Хотирангиз абадий бўлсин — Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримовни ёд олди (видео)

02.09.2018, 13:08

Бугун, 2-сентябрь Ўзбекистон Биринчи президенти вафот этган кун. 2017 йилнинг 25 январида ушбу кун расман Ислом Каримов хотира куни деб эълон қилинган эди.Ушбу муносабат билан...
​ЎЗБЕКИСТОННИНГ ФУТЗАЛ ТЕРМАСИ ГУРУҲНИ 1-ЎРИНДА ЯКУНЛАДИ

18.10.2017, 14:12

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги, 3-турида Қирғизистон футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Эроннинг Табриз шаҳридаги Pour Sharifi спорт...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91