28

Руслан Нурудинов: “Президентимизнинг дуосини олиш армон бўлиб қолди”

ЖАМИЯТ 06.09.2016, 14:34
Теглар: Спорт, Рио–2016, Ислом Каримов
6070
Руслан Нурудинов: “Президентимизнинг дуосини олиш армон бўлиб қолди”

Мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикаси Ислом Каримов хотираси халқимизнинг қалбида мангу яшайди. Бутун халқимиз Президентимиз вафотидан чуқур қайғуда, деб ёзади ЎзА.

Руслан Нурудинов, оғир атлетика бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари ғолиби: 

– Юртбошимиз Ислом Каримовдек халқпарвар, болажон, ёшларни “Менинг фарзандларим!” деб бағрига босиб, чексиз меҳр-муҳаббатини намоён этадиган раҳбар кам бўлса керак. 

Мен мамлакатимиз мустақиллиги эълон қилинган 1991 йили туғилганман. Мустақил давлатимиз билан бирга ўсдим, улғайдим. Мана шу ўтган йигирма беш йилда мен ва мен каби барча тенгдошларим Президентимизнинг улкан меҳри ва ғамхўрлиги оғушида вояга етдик. Нимани ният қилсак, қалбимизда қандай эзгу мақсад бўлса, барчасига эришаяпмиз. Бу мамлакатимизда замонавий таълим олишимиз, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишимиз, ўз иқтидор ва салоҳиятимизни намоён этишимиз учун яратилган кенг имкониятлар натижасидир. 

Яқинда Бразилияда ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, Олимпиада рекордини янгиладим. Юртбошимиз бу ютуғимни юксак баҳолаб, 2016 йил 24 августдаги фармони билан мени “Эл-юрт ҳурмати” орденига муносиб кўрди. 

Шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилар эканман, Президентимиз ишончини оқладим, юзим ёруғ бўлди, энди Ислом бобомиз билан кўришганда, мусобақада дунёнинг манаман деган давлат вакиллари билан беллашдим, менинг ғалаба қозонишимда Сизнинг “Маррани баланд олинг, азиз фарзандларим! Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди” деган даъватингиз катта куч берди дейман, дуосини оламан, деб ният қилгандим. Афсуски, армон бўлиб қолди... 

Юртбошимизнинг бу даъватлари юрагимиздан ҳеч қачон ўчмайди ва бизни янада юксак ғалабалар сари илҳомлантираверади. Президентимиз хотираси қалбимизда абадий яшайди.

Шарҳлар

Давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

29.11.2019, 19:10

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 29 ноябрь куни расмий музокаралардан сўнг, даставвал Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар  экишди. Шундан сўнг, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик...
Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

07.11.2018, 15:00

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президенти рафиқасининг хотираларини эълон қилди.Татьяна Каримова Ислом Каримовнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келгани ҳақида ёзди:"Урушдан кейин...
Хотирангиз абадий бўлсин — Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримовни ёд олди (видео)

02.09.2018, 13:08

Бугун, 2-сентябрь Ўзбекистон Биринчи президенти вафот этган кун. 2017 йилнинг 25 январида ушбу кун расман Ислом Каримов хотира куни деб эълон қилинган эди.Ушбу муносабат билан...
​ЎЗБЕКИСТОННИНГ ФУТЗАЛ ТЕРМАСИ ГУРУҲНИ 1-ЎРИНДА ЯКУНЛАДИ

18.10.2017, 14:12

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги, 3-турида Қирғизистон футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Эроннинг Табриз шаҳридаги Pour Sharifi спорт...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19