my5

Контрактни бюджетга ўтказиш мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 29.08.2016, 16:08
Теглар: Университет, Талаба
11095
Контрактни бюджетга ўтказиш мумкинми?

Фарзандим университетда тўлов-контракт асосида таҳсил олади. Оилавий шароитимиз оғир. Шу сабаб ўғлимнинг ўқишини бюджет асосида ўтказишни имкони борми?

Ҳ.М.электрон манзил орқали

Ф.Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари:

— Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди биринчи хатбошига мувофиқ, Олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Мазкур Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошига мувофиқ, Олий таълим муассасаларига қабул барча учун — ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича тенг ҳуқуқлик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларга давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар эса тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контаркт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.   

Тўлов-конракт асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, тегишли меъёрий ҳужжатларда мазкур тоифадаги талабаларга тўлов шартларини енгиллаштириш бўйича имтиёзлар бериш кўзда тутилмаган.

Шарҳлар

3-қаватдан тушиб кетган сирдарёлик талабанинг аҳволи маълум қилинди

14.11.2019, 18:04

2019 йил 13 ноябрь куни тахминан соат 15:30лар атрофида Гулистон давлат университети Филология факультети, “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши, 4-босқич 49-16-гуруҳ талабаси Ю.Қаршибоев университет бош...
Талабаларнинг қишқи таътил муддати ўзгариши мумкин

12.11.2019, 23:29

Талабаларнинг 2019-2020 ўқув йили учун қишки таътил даври ўзгариши кутилмоқда, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати.2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон...
ХДП вакили: “Талабанинг стипендияси картошкага ҳам етмайди”

11.11.2019, 14:49

Халқаро матбуот марказида пресс-кофе дастурида партиялар, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари ва журналистлар иштирокида дебат-анжумани бўлиб ўтди.Партиялар олий таълимдаги энг...
Самарқандда талаба танишини ваҳшийларча ўлдирди

07.11.2019, 14:29

 2019 йил 5 ноябрь куни соат 18.30ларда Самарканд вилояти Жомбой тумани Гулистон махалласида 1994 йилда туғилган Умид Х. таниши 1991 йилда туғилган Нодир Н.ни ўлдирди. Бу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81