13

Афғон уруши қатнашчисига имтиёз борми?

САВОЛ-ЖАВОБ 26.03.2016, 12:12
Теглар: Имтиёз
23485
Афғон уруши қатнашчисига имтиёз борми?

Афғон уруши қатнашчиларига нафақага чиқишлари учун имтиёзлар борми?

Раҳмонберди Соатов, Фарғона вилояти

Маҳмуджон ЗИЯДУЛЛАЕВ, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари:

—“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддаси “Ж” бандига асосан, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик пенсиясига устама ҳақ белгиланган.

Шунингдек, ушбу Қонуннинг 38-моддаси “а” бандига мувофиқ, ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговор ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговор ҳаракатларда иштирок этиш — уч ҳисса баробарида пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси