13

“ЭЛГА ХИЗМАТ” МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИГА КИМ ЖАВОБГАР?

САВОЛ-ЖАВОБ 25.03.2016, 16:09
4909
“ЭЛГА ХИЗМАТ” МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИГА КИМ ЖАВОБГАР?

“Элга хизмат” корхоналари томонидан сотилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва яроқлилик муддати қандай назоратга  олинган? Айниқса, сут, гўшт каби тез айнийдиган маҳсулотлар сифати кафқолатланганми?

Асқад Тиллабоев, Тошкент шаҳри

Жавоҳир ЖАҲОНГИРОВ, “Тошбозорсавдо” уюшмаси Тозалик ва савдо маданияти бўлими бошлиғи:

—  Бир пайтлар “Элга хизмат” корхоналари томонидан сотилган маҳсулотлар сифати борасида харидаорлар томонидан эътирозлар бор эди. Бугунги кунда эса бемалол айта олишимиз мумкинки, барча турдаги маҳсулотлар сифати назоратга олинган. Шунингдек, эскириб қолмаслигини таъминлаш борасида эса маҳсулотларнинг фақат бир кунлик базаси бозорга олиб кирилмоқда. 

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 августдаги “Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 21 август куни 6-сонли Фармойиш қабул қилинди ва бозорларда ижроси таъминланди.

Сифати ва муддати ўтиб қолган маҳсулотларга келсак, Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг таянч пунктлари кўриги ва хулосасига асосан “яроқсиз” деб топилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси