13

Ногиронлар аравачасини қаердан олса бўлади?

САВОЛ-ЖАВОБ 22.03.2016, 15:01
8046
Ногиронлар аравачасини қаердан олса бўлади?

Отам анчадан бери оғир касал. Ўрнидан бошқаларнинг ёрдамисиз  тура олмайди. Уларга ногиронлик аравачаси олиб бермоқчиман, бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Сожида Ҳакимова, Ургут тумани

Баҳодир НИЗОМОВ, Меҳнат вазири ўринбосари:

“Ўзбекистон Республикасида муҳтож фуқароларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реаблитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ, ногиронларни ногиронлар аравачаси билан таъминланиши Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тасарруфидаги тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг тиббий хулосаси асосида туман, шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2006 йилдаги 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли Қарорига мувофиқ, ногиронлар аравачасини ўрнатилган тартибда олиш ҳуқуқи бўлмаган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу воситани вақтинчалик фойдаланишга олиш учун ташкил этилган прокат пунктларидан фойдаланишлари мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси