Бир ўқитувчи икки синфга раҳбарлик қилиши мумкинми?

САВОЛ-ЖАВОБ 01.03.2016, 16:52
3484
Бир ўқитувчи икки синфга раҳбарлик қилиши мумкинми?

Мактабларда бир ўқитувчи иккита бошланғич синфга раҳбарлик қилиши мумкинми? Айни кунда юртимиз умумтаълим мактабларида неча нафар бошланғич синф ўқитувчилари фаолият юритишмоқда?

Феруза Мусаева, Сурхондарё вилояти

Файзулла АҲМЕДОВ, Халқ таълими вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:

—  Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ нафақат бошланғич синф ўқитувчиси, балки бошқа фан ўқитувчиларининг ҳам иккита синфга раҳбарлик қилиши мумкин эмас.

Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида 2015 йил сентябр ҳолатига кўра жами 110 874 нафар бошланғич синф ўқитувчилари фаолият кўрсатади. 2015-2016 ўқув йилида республика миқёсида олий ўқув юртларини тамомлаган ёш мутахассислардан 805 нафар бошланғич синф ўқитувчилари умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинди. 

Шунингдек, кейинги ўқув йилида 321 нафар бошланғич синф ўқитувчиларига эҳтиёж кутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси