my5
all

Ҳайдовчи уй ҳайвонини туртиб кетса, етказилган зарарни қоплайдими?

САВОЛ-ЖАВОБ 01.03.2016, 16:21
3911
Ҳайдовчи уй ҳайвонини туртиб кетса, етказилган зарарни қоплайдими?

Ҳайдовчи ҳаракат вақтида уй ҳайвонларига зарар етказса, уни зарарини қоплаши шартми? Ҳайвон эгаси ҳам ҳайдовчи олдида жавобгар бўладими?

М.Акмалов, Хоразм вилояти

Холматжон САЙДАЛИЕВ, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ бошлиғи:

Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 27-“Велосипед ва аравалар ҳаракатланиши, шунингдек, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимча талаблар” деб номланган бандида ҳайвонларни йўлнинг қатнов қисмида олиб юриш талаблари батафсил баён қилинган. Агар ҳайдовчи ҳаракат вақтида уй ҳайвонларига зарар етказса ва суриштирув даврида унинг айбдорлиги исботланса етказилган зарарни қоплайди. Аксинча, ҳайвонларга қаровчи айбдор деб топилса, ҳайвон эгаси ҳайдовчи олдида жавобгар бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+36° ясно
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4