13

“Даракчи” газетасининг янги сонида ўқинг

САВОЛ-ЖАВОБ 23.02.2016, 23:42
11466
“Даракчи” газетасининг янги сонида ўқинг

Улуғбек Қодиров бўрилар билан суратга тушишдан нега бош тортмади?

“ — Бўрилар билан ҳар хил ракурсда суратга олинди. Тахта ва арқонлар билан бўрини ушлаб туришди. Энг хавфли саҳна бу – бўрини ўтовни атрофида айлангани эди. Фақат ўзимни эмас, барча ижодий жамоанинг хавфсизлиги ҳақида қайғурганимдан низо келиб чиқди..”.

Нега Улуғбек Қодиров бўрилар билан бирга суратга тушишдан бош тортмади? Бу ҳақда батафсил “Даракчи” газетасидан билиб олишингиз мумкин.

Ҳинд сериали қаҳрамони билан эксклюзив интервью

“Ёшлар” телеканалида намойиш этилаётган “Бир муҳаббат тарихи” сериалининг бош қаҳрамони Перл В Пури билан интернет орқали олинган эксклюзив интервьюни ўтказиб юборманг.

 “СИЗДАН НАФРАТЛАНАМАН, ОТА!”

“... Ҳаммасига "Ҳизб-ут-Тахрир"нинг жирканч этагидан тутиб, шайтон малайига айланган отам айбдор. Бугун у килган қилмиши учун жазо муддатини ўтамоқда. Тўғри, ўз падарини ёмонлаш гуноҳ саналади. Лекин ҳақиқий  иймон йўлидан қайтиб, хотини, болаларининг келажагини куйдирган, ўзига қўшиб, оиласини бадном қилган кимса оталиққа лойиқми? Йўқ, асло йўқ!..” Ўғилнинг куйиниб ёзган мактубини “Даракчи”да ўтказиб юборманг...”

ВАҚТИНЧАЛИК ПРОПИСКА ОЧИЛДИМИ?

Бу борадаги саволларга жавоблар ва тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати билан “Даракчи”нинг 8- сонида танишишингиз мумкин.

ҚАФАСГА ТУШГАН ОЖИЗАЛАР

Тошкентда “тирик товар”ларни жинсий қулликка йўллаш билан шуғулланувчи яна бир жиноий гуруҳ  фош этилди.

“... Ҳар йили миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонларига айланишади. Бундай манфур кимсаларнинг тузоғига бугун ҳар жойда дуч келиш мумкин. Улар мўмай даромад учун инсон шаъни, қадр-қимматини топташдан ҳам қайтмайдилар, аксинча, ўз ҳамюртларини пуллашга шай туришади...” Ўз жазосини олган одамфурушлар ҳақида “Даракчи”да ўқишингиз мумкин...”

БОҒЧАЛАРДА НЕГА ТУРЛИЧА НАРХ БЕЛГИЛАНГАН?

“Фарзандларим иккита боғчага боради, иккаласига икки хил миқдорда маблағ тўлайман. Нега нархлар ҳар хиллигини билмоқчиман.” Агар сизни ҳам шу каби саволлар қизиқтирса унда газетанинг янги сонини ўтказиб юборманг.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси