my5

Ноқонуний такси ҳайдовчиларига қандай чора кўрилади?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.01.2016, 18:33
13095
Ноқонуний такси ҳайдовчиларига қандай чора кўрилади?

“Лицензиясиз ҳайдовчиларга нисбатан қонунчилигимизда  қандай чоралар белгишланган?”

А. Неъматов,

Самарқанд шаҳри

Саволга Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи   транспортининг   барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бош мутахассиси Дилшод Файзуллаев жавоб беради:

— Йўловчи транспортларининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Давлат Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  билан ҳамкорликда нолегал такси ҳайдовчиларини аниқлаш ишлари бажарилмоқда.  Ўтган йил ҳисоботига юзлансак, йўловчилар ташиш  қоидаларини бузиш билан боғлиқ  21 000 га яқин ҳолат аниқланган. Булар орасида йўловчилар ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаганлар сони 2000 тани ташкил қилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланган жисмоний шахслар иши суд томонидан кўрилади. Шунингдек, департамент томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, автомобил техник ҳолатидан хабар берувчи тегишли ҳужжат ва суғурта шартномаси мавжуд бўлмаган 6000га яқин ҳолат аниқланди.  Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексининг 173  – моддасида «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга   эса эллик барваридан юз эллик барваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади» дейилган. Фуқаро томонидан қонунбузарлик ҳолатларининг қайта такрорланиши энг кам иш ҳақининг 25 бараваридан 75 бараваригача жарима, 5 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасининг бекор қилиниши, (муайян ҳукқуқдан маҳрум қилиш)  ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81